Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Май/2020   COVID-19

Тожикистон Сирдарёга инсонпарварлик ёрдами жўнатди


СИРДАРЁ, 21 май. /“Дунё” АА/. Сирдарё вилоятига жўнатилган бу галги инсонпарварлик ёрдами қўшни, биродар Тожикистон давлати ва унинг саховатпеша тожик халқи томонидан амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ЎзА манбасига асосланиб.

“Сардоба” сув омборининг қисман ўпирилиши оқибатида юзага келган сув тошқинидан зарар кўрган фуқароларга инсонпарварлик ёрдами ортилган поезд Тожикистон Республикасидан Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрига етиб келди.

Ушбу саховат кўмаги Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий, Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролар мудофааси Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Рустам Шохиён, Суғд вилояти раиси ўринбосари Анвар Яъкубий ва бошқа расмий делегация вакиллари кузатуви остида олиб келинди.

Тожикистон делегациясини Гулистон шаҳар темирйўл вокзалида Сирдарё вилояти ҳокими Ғафуржон Мирзаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Биродар Тожикистон халқининг ушбу инсонпарварлик ёрдами таркибида 3 минг тонна (45 вагон) цемент, 61 тоннадан зиёд (1 вагон) мих, 67 тонна (1 вагон) рангли бўёқлар, 10 минг дона (4 вагон) шифер каби қурилиш материаллари Гулистон темир йўл вокзалининг қурилиш омборига туширилди.

Ушбу қурилиш маҳсулотлари тез кунда эҳтиёждан келиб чиқиб сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга жўнатилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланг...

28 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ...

Олмон-Ўзбек дўстлик жамияти Бухоро шаҳри...

Олмон-Ўзбек дўстлик жамияти Бухоро шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Бухоро шаҳридаги эҳтиё...

Ўзбекистонда ўтган бир сутка давомида 59...

Ўзбекистонда ўтган бир сутка давомида 593 кишида коронавирус қайд этилди...

Сўнгги янгиликлар