Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

18/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Тожикистонда Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни ўтказилмоқда


ДУШАНБЕ, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Душанбедаги элчихонаси ҳузуридаги 41-сайлов участкасида белгиланган жадвалга мувофиқ Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Хатлон вилояти Бохтар шаҳри ва Кубодиён туманида муддатидан олдин овоз бериш участкаси ташкил қилинди. Мазкур вилоятда доимий яшайдиган ватандошларимизни конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиши учун барча шароитлар яратилди.

Сайловда фуқароларимиз очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ овоз бериш жараёнида иштирок этди.

Ватандошларимиз Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар билан танишиб, ўзлари танлаган номзодга овоз берди.

Сайлов жараёни доирасида дипломатия ваколатхонасига мурожаат қилган фуқароларга ҳуқуқий-консуллик хизматлари кўрсатилиб, уларни қизиқтирган масалалар бўйича зарур маслаҳатлар берилди.

Мамлакатимизнинг Тожикистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 20 октябргача давом этади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси...

Сайлов тизимлари бўйича халқаро экспертлар маркази (Исроил) сайтида «Ўзбекистоннинг барча ...

Кувайт Конституциявий суди раиси Ўзбекис...

Кувайт давлатининг «KUNA» ахборот агентлигида Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро куза...

Жанубий Кореядан муносабат: Президент са...

Жанубий Кореянинг ижтимоий-сиёсий доиралари вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёе...

Сўнгги янгиликлар