Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Долзарб

Тожикистондан муносабат: Саудия Арабистонига давлат ташриф чоғида имзоланган битимларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши Янги Ўзбекистон ривожланиш стратегиясининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади

ДУШАНБЕ, 19 август. /«Дунё» АА/. Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори, Россия-Тожикистон (Славян) университетининг Ташқи минтақавий тадқиқотлар ва ташқи сиёсат кафедраси профессори, тарих фанлари доктори Гўзал Маитдинова Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига давлат ташрифи якунларини “Дунё” ахборот агентлигига қуйидагича шарҳлади:


- Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига давлат ташрифи дастури Мадина шаҳрида Масжидун Набавийни зиёрат қилиш билан бошланди. 17 август куни Жидда шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд  музокаралари бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Президенти Саудияда “Нигоҳ - 2030” Давлат дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани юксак баҳоланар экан, мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳаларини трансформация қилишга қаратилган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг мақсад ва вазифалари ушбу дастурга ҳамоҳанг эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида мулоқот шериги мақомини олишини, шунингдек, Саудия Арабистони пойтахти Ар - Риёднинг “Ехро-2030” Бутунжаҳон кўргазмасига номзодини қўллаб-қувватлади.

Олий даражадаги мулоқот чоғида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Афғонистонда тинчликни мустаҳкамлаш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклаш учун ҳамкорлик қилиш зарурлиги таъкидланди. Учрашув чоғида Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонининг етакчи компанияларини Ўзбекистон тижорат банклари, йирик саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштиришда иштирок этишга таклиф қилди. Саммит чоғида давлат раҳбарлари ҳукуматлараро комиссия ва ишбилармонлар Кенгашининг самарали фаолиятини қайд этишар экан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратдилар. Учрашувда ҳар икки давлат раҳбарлари маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар. Ўзбекистон раҳбари ҳозирги пайтда ўн мингдан зиёд ўзбекистонлик талаба араб тилини ўрганаётганини маълум қилди.

Қайд этиш керакки, сўнгги бир неча йил ичида Саудия капитали иштирокидаги Ўзбекистон компанияларининг сони 9 тадан 38 тага кўпайди. Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар Кенгашининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистони Подшоҳлигига биринчи давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги стратегик истиқболдаги икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни чуқурлаштириш ва кенгайтиришга янги суръат бағишлайди, Марказий ва Ғарбий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ташриф якунлари, имзоланган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаётга татбиқ этилиши эса Янги Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга ҳамда ХХI асрда минтақалараро ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишига хизмат қилади.

Мавзуга оид

Давлат хизматчилари активларини декларац...

«Давлат хизматчилари активларини декларациялашнинг замонавий механизмлари» мавзусида халқа...

Элдор Туляков: Тошкент конференцияси наф...

Кеча мамлакатимиз пойтахтида бўлиб ўтган «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш»...

Ҳиндистондан муносабат: Тошкент конферен...

Эртага Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлайдиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро бо...

Сўнгги янгиликлар