Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Апрель/2021   Экология

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида муҳим қарорларни қабул қилмоқда


БРЮССЕЛЬ, 16 апрель. /«Дунё» АА/. Бельгиянинг «Travel Tomorrow» журнали веб-сайтида Ўзбекистоннинг биологик хилма-хилликни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон нафақат дунёга кўплаб моддий ва номоддий мерос ёдгорликларини қолдирган буюк цивилизациялар вориси, балки ўзига хос табиати, биологик хилма-хиллиги билан ажралиб турадиган улкан минтақадир. Бошқа мамлакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам ўта жиддий экологик муаммолар, шу жумладан, флора ва фаунанинг ноёб турларини сақлаб қолиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Шу муносабат билан мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида муҳим қарорлар қабул қилинмоқда. Хусусан, 1995 йилда Ўзбекистон Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга қўшилиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қатор миллий дастур ва режаларни, халқаро лойиҳаларни амалга оширди.

Муаллифга кўра, мамлакат Глобал экологик фонд (ГЭФ), Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТ ТД), Атроф-муҳит дастури, ЮНEСКО, Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон 1997 йилда Олий Мажлис қарори билан Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенциянинг (СИТEС) иштирокчисига айланди.

«Тахминан 5 минг 600 ҳайвон ва 30 минг ўсимлик турлари СИТEС томонидан ҳимоя қилинади, уларнинг ҳар бири конвенциянинг учта иловасидан бирига бириктирилган. Ўзбекистоннинг ушбу конвенциядаги иштироки ёввойи ҳайвонларнинг ноёб турларининг халқаро савдосига қарши курашиш имкониятини беради, шунингдек, уларнинг мамлакат чегаралари бўйлаб ҳаракатланишини назорат қилади», дейилади мақолада.

Ҳозирги кунда Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида қатор лойиҳалар, хусусан, БМТ ТД-ГЭФ ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Асосий тоғ ҳудудларида табиий ва ўрмон ресурсларини барқарор бошқариш» лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ушбу муҳим лойиҳага  ГЭФ 5 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда. Шунингдек, БМТ ТД-ГЭФ ва Геодезкадастр яйловлар босимини камайтириш лойиҳалари учун 2,6 миллион доллар беради.

Мавзуга оид

БМТ Бош котиби табиат билан муносабатни ...

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кеча БМТ Атроф-муҳит дастурининг (ЮНEП) янги ҳисоботини та...

ЕХҲТнинг гендер тенглик масалаларига бағ...

Жорий йил 15-16 февраль кунлари «Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш орқ...

АҚШдан муносабат: Оролбўйи минтақасини р...

«Табиий офат: Орол денгизи ва унинг барқарор ривожланиш сабоқлари» китоби муаллифи Марк Эд...

Сўнгги янгиликлар