Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Май/2021   Таълим

Цубуки университети билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган


TOKИO, 7 май.  /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Япониянинг Цукуба  шаҳрига амалий  сафар қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Дипломатия миссияси ходимлари Цубуки университети раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Унда Япония университети ва Ўзбекистон илмий-таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Таълим соҳасидаги қўшма лойиҳалар, тиббиёт, табиий ва ижтимоий фанлар йўналишларидаги Ўзбекистон университетлари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.

Мулоқот давомида, шунингдек, Ўзбекистон олимлари ва тадқиқотчиларига грантлар ажратиш, ўзбекистонликларнинг Цукуба университети стипендияларида иштирок этиши, шунингдек, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ва Марказий Осиё халқаро институти билан алоқаларни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

Таълим ва фан соҳасида икки томонлама ҳа...

Ўзбекистон ёшлари Умумжаҳон ассоциацияси раиси Раҳматжон Умаров ва мамлакатимизнинг Қирғиз...

Ўзбекистон ва Бельгия ўртасида олий таъл...

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йил 6 май куни ўтказилган видеоселе...

СамДУ ва Стаффордшир университети инглиз...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида Самарқанд давлат университети ва Стаффордшир...

Сўнгги янгиликлар