Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Январь/2021   Сайёҳлик

Туризм соҳаси вакиллари пандемия шароитида соҳани ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашди


ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг хорижлик маслаҳатчиси Содиқ Бадак (Туркия) Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида бўлиб, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Очиқ мулоқотда С.Бадак «Пандемиядан кейинги даврда Ўзбекистонда туризм сиёсати ва ислоҳотлар» мавзусидаги тақдимоти билан қатнашди.

 – Дунёда мавжуд пандемия ҳолати яқин вақтлар ичида сақланиб туради ва жаҳон ҳамжамиятининг прогнозларидан келиб чиқиб, 2021-2022 йиллар ҳам туризм соҳаси учун синовли давр бўлиши кутилмоқда, – деди у. - Ушбу вазиятда дунё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон ҳам дунё бўйлаб туризм соҳасидаги «турғунлик»дан фойдаланиб, ўзларининг туризм инфратузилмаларини талаб даражасида яхшилаш ва ривожлантириш имкониятига эга. Шу ўринда, Ўзбекистон ҳукумати томонидан мураккаб пандемия шароитида туризм соҳасини барқарор ҳолатда ушлаб туриш ва келгусида уни комплекс ривожлантириш учун «Ўзбекистон туризм – 2035» махсус стратегияси ишлаб чиқилиб, бу борада зарур ишлар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Тадбир ташкилотчи ва иштирокчилар ўртасидаги турли таклифлар ҳамда қизғин мунозараларга бой тарзда ўтди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Ҳиндистон тиббиёт туризми ...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ҳиндистоннинг тиббиёт туризмини ривожлантиришга ихтисослашган ту...

Туризм соҳасига 2020 йилда жорий этилган...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ўзбекистон Президентининг 2021 йи...

Ўзбекистон Ҳиндистонда “Энг яхши истиқбо...

Ҳиндистоннинг туризм мавзусига ихтисослашган етакчи нашрларидан бири «Travel+Leisure India...

Сўнгги янгиликлар