Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Март/2021   Сайёҳлик

Туризм соҳасига 2020 йилда жорий этилган солиқ имтиёзлари жорий йил охирига қадар узайтирилди


ТОШКЕНТ, 1 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон  Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ўзбекистон Президентининг  2021 йил 9 февралдаги фармонида белгиланган имтиёз ва субсидиялардан фойдаланиш тартиби ҳамда жойлаштириш воситаларидан ундириладиган маҳаллий туристик йиғимнинг миқдори тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилишича, янги жорий этилаётган авиақатновларга чипталар 25 фоиз арзон сотилиб, ушбу чипта туроператорлар орқали харид қилинса яна 15 фоиз ва умумий 40 фоиз чегирма тақдим этилади.

 Шунингдек, туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталарига 15 фоиз, меҳмонхона хизматларига 10 фоиз қўшимча чегирмалар берилиши белгилаб берилди.

Бунда, субсидияланадиган авиа ва темир йўл йўналишлари, шунингдек, авиачипта ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари нархларининг субсидияланадиган энг юқори (чекланган) даражаси (суммаси) Махсус комиссия томонидан белгиланади.

Маҳаллий туристик (меҳмонхона) йиғимнинг яшалган кун учун миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизи ёки 980 сўмни ташкил этади.

Мазкур йиғим жойлаштириш воситаларининг солиқ солинадиган базасига киритилмайди ҳамда ички саёҳатларни рағбатлантиришга қаратилган тарғибот, ташвиқот ва реклама тадбирларига, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.

Шунингдек, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида  иш берувчининг туристик йўлланмаларни сотиб олиш харажатлари ходимнинг даромади сифатида кўриб чиқилмайди ҳамда юридик шахсдан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегириб қолинади. Жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари туристик йўлланмаларни сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади.

Бундан ташқари 2020 йилда жорий этилган солиқ имтиёзлари жорий йил охирига қадар узайтирилди.

 Биргина 2020 йилнинг ўзида соҳадаги тадбиркорлар 26 миллард сўмлик ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинди.

Фойда солиғи 50 фоизга ёки 10 миллиард сўмга камайтирилди. Ижтимоий тўловлар 12 фоиздан 1 фоизга тушурилди. 241 та тадбиркорнинг 4 мингдан ортиқ ишчи ходимларини сақлаб туриш учун фоизсиз 16,1 миллиард сўм ссудалар тақдим қилинди.

Ушбу имтиёз ва преференциялардан самарали фойдаланган ҳолда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ички туризм оқимларини қайта шакллантириш устида жадал ҳамкорликда ишларни ташкил этишлари керак. 

Мавзуга оид

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Болтиқбўйи...

Болтиқбўйининг энг йирик хоккей иншооти, Континентал хоккей лигаси (КХЛ) иштирокчиси "Дина...

Туризмни ривожлантириш институти Буюк Бр...

Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг туризм йўналишига ихтисослаштирилган таълим муассасалари ў...

Бухоро ва Гунадарма университетлари ишти...

Бухоро давлат университети Индонезиянинг Гунадарма университети билан ҳамкорликда “Глоба...

Сўнгги янгиликлар