Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Январь/2021   Иқтисодиёт

Турк компанияларининг Наманган вилоятига инвестиция киритиш имкониятлари ўрганилди


ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Наманган вилоят ҳокимлигида Туркиянинг «HBB» ва «Etalon homes» компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вилот ҳокимлиги маълумотига кўра, мулоқот давомида мазкур компаниялар томонидан вилоятга инвестициялар киритиш имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, қуёш электр станцияси қуриш, табиий тош қазиб олиш, термик иссиқхона барпо этиш лойиҳалари хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, вилоятда йўл ҳаракати назорати тизими фаолиятини мақбуллаштириш, «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Вилоят раҳбари учрашувда иштирок этаётган мутасаддиларга мазкур лойиҳаларни туркиялик инвесторлар билан биргаликда жойида кўриб чиқиш ва икки томон учун самарали ечимларни топиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифо...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ...

Ўзбекистон иқтисодиётидаги ислоҳотлар ян...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгиянинг «Sarens» компани...

Малайзия компанияси билан банк ва трансп...

«Ўзелтехсаноат» уюшмасида Малайзиянинг «Percetakan Nasional Malaysia Berhad» компанияси би...

Сўнгги янгиликлар