Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Январь/2022   Тарих

Турк тарихчиси: Инсон ҳаёти давомида бориб кўриши шарт бўлган 5 шаҳардан иккитаси Ўзбекистонда жойлашган

АНҚАРА, 21 январь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг оммабоп https://www.tv100.com веб-сайтида таниқли турк тарихчиси, профессор Илбер Ўртайлининг «Кўрмасдан туриб ҳаётдан ўтманг» (Görmeden ölmeyin) сарлавҳали мақоласи  эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мақолада инсон ҳаёти давомида бориб кўриши шарт бўлган дунёдаги бешта шаҳар ҳақида маълумот бериб ўтган.

Эътиборлиси, турк тарихчиси тузган рўйхатда Ўзбекистоннинг иккита шаҳри - Самарқанд ва Бухоро киритилган.

Материалда жаҳон тамаддунига улкан ҳисса қўшган қадимий шаҳарлардан бири - Самарқанд 2001 йилда ЮНЕСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилгани таъкидланган. “Шаҳарнинг муҳташам иншоотлари, музейлари, масжид ва мадрасалари ҳар қандай диди нозик сайёҳни ҳам ҳайратга солади, - деб ёзади муаллиф. - Минг йиллар давомида форслар, араблар ва туркий қавмлар ҳукмронлиги остида бўлган Самарқанд ўзига хос маданиятлар чорраҳасини ўзида ифодалаган”.

Профессор Илбер Ўртайли ўз мақоласида Бухоро шаҳрини ҳам алоҳида эътироф этган. «Ўзбекистоннинг энг муҳим маданий марказларидан бири бўлган Бухоронинг ҳар гўшасидан тарих ифори уфуриб турибди. Макка ва Қуддусдан кейин энг муҳим ислом марказларидан бири бўлган ушбу қадимий кент меъморий иншоотлари, карвонсаройлари, масжид ва мадрасалари билан зиёратчиларни кутмоқда», - деб ёзади у.

Мақолада, шунингдек, Флоренция, Рим ва Қуддус шаҳарларини ҳам  бориб кўриш тавсия этилган.

Мавзуга оид

Эронлик олим Амир Темур таваллудининг 68...

Эроннинг таниқли тарихчи олимлари Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти томонидан ў...

Амир Темур ўғлонлари, Жалолиддин Мангубе...

Марказий ҳарбий округ Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг...

Турк тарихчиси: Инсон ҳаёти давомида бор...

Туркиянинг оммабоп https://www.tv100.com веб-сайтида таниқли турк тарихчиси, профессор Илб...

Сўнгги янгиликлар