Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ташриф билан Ўзбекистонга келади

ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/.  30-31 май кунлари Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Бағдод Амреев ташриф билан  Ўзбекистонда бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон вазирлик ва идораларидаги учрашув ҳамда музокараларда Ўзбекистон ва ТДТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари, шунингдек, мазкур ташкилотнинг мамлакатимизда бўлиб ўтадиган саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинади.

 Бундан ташқари, Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлари кенгашининг йиғилишлари, Туркий агрофорум ва бошқа қатор тадбирлар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туркий  давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 2021 йил 12 ноябрь куни Истанбулда бўлиб ўтган 8-саммитида ташкилот раислигини Озарбайжонга ўтказиш ва 2022 йилда Ўзбекистонда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

 

 Сурат «Дунё» АА архидан

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент вилоятида ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва ТИВнинг масъул ходим...

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев кеча Германия ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ШҲТ МАТТ И...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 1 январдан Тошкент шаҳридаги Шанхай ҳамкор...

Сўнгги янгиликлар