Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Май/2021   COVID-19

Туркия 7 майдан бошлаб карантин чораларини янада кучайтиради


ТОШКЕНТ, 4 май. / «Дунё» АА /. Туркия ички ишлар вазирлиги веб-сайтида таъкидланишича, 7 майдан бошлаб коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашаётгани сабабли жорий карантин чоралари янада кучайтирилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Расмий хабарларга кўра, пандемия бошланганидан бери Туркияда 4,9 миллиондан ортиқ одам COVID-19 га чалинган, 41 минг киши эса ушбу касаллик туфайли вафот этган.

7 майдан бошлаб дўконлар, шунингдек, тармоқ супермаркетларида фақат асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари, уй ҳайвонлари учун озиқ-овқат ва косметика воситаларини (парфюмерия ва пардоз маҳсулотлари бундан мустасно) сотишга рухсат берилди. Электрон маҳсулотлар, ўйинчоқлар, иш юритиш материаллари, кийим-кечак, автоулов аксессуарлари, дастурхон ва боғ буюмларини сотиш бўйича тақиқ спиртли ичимликлар савдосига қўйилган чекловга қўшилди.

Олдинги қарорга кўра, 29 апрелдан 17 майгача Туркия аҳолиси зарур харидлар ва шошилинч тиббий ёрдам олиш мақсадида кўчага чиқиши мумкин. Қолган вақтда уйда бўлиши керак.

Шаҳарлараро саёҳат қилиш учун расмий рухсатнома талаб қилинади. Мактаб ўқувчиларининг ўқиши онлайн шаклда давом этади. Жамоат транспортида оралиқ масофанинг қатъий чегараси жорий этилмоқда.

2 май куни Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан тиббий буюмлар кўринишидаги гуманитар ёрдам юклари махсус рейс билан Тошкентдан Туркияга етказиб берилди ва мазкур мамлакат ҳукумати вакилларига топширилди.

Мавзуга оид

Коронавирус билан зарарланганлар сони 22...

Ўзбекистонда 11 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони...

COVID-19: Ўтган сутка давомида 59 кишида...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, жума куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси ...

17 июль куни Ўзбекистонда 541 кишида к...

Кеча, 17 июль куни Ўзбекистонда 541 ҳолатда коронавирус билан касалланиш қайд этилди....

Сўнгги янгиликлар