20/Май/2022 Долзарб
ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Бугун пойхтахтимизда ўтказилган «ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос» форуми доирасида «TURKSAT» жамғармаси Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмаларнинг асл нусхаларини Ипак йўли туризм ва маданий мерос институти кутубхонасига топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, ушбу лойиҳа доирасида Туркия архивларидан Бухоро, Қўқон ва Хоразм хонликларига оид ҳужжатлар топилди. Айни пайтда жамғарма томонидан 55 мингта электрон ҳужжат (қўлёзма) рақамлаштирилди.
Форумда доирасида, шунингдек, «TURKSAT» жамғармаси ва Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Ҳужжатга биноан, Жамғарма Туркиянинг бир нечта шаҳарларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилади ва мамлакатимизга сайёҳларни жалб қилиш учун қатор маданий тадбирларни ўтказишга кўмаклашади.