Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Туркия ОАВ Ўзбекистон Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида

ИСТАНБУЛ, 30 март. /«Дунё» АА/. Туркиянинг машҳур «EnPolitik» веб-сайтида «Ўзбекистонда 2023 йил 30 апрелда янгиланаётган Конституция референдумга тақдим этилади» сарлавҳали таҳлилий шарҳ эълон қилинди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Мақолада янгиланаётган Ўзбекистон Конституцияси юртимиз ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиши қайд этилган. «Конституциявий қонун лойиҳаси жамоатчилик таклифлари, халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажриба асосида шакллантирилди, - дейилади нашрда.- Қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаларида жами 222 715 та таклифлар келиб тушган ва улар асосида лойиҳа такомиллаштириб, маромига етказилди, хусусан, таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олди».

Нашрда таъкидланганидек, янгиланаётган Бош қомус тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳа том маънода халқ Конституцияси бўлаётир.

«Ўзгартишлар киритилаётган Асосий қонунда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат экани қатъий белгилаб қўйилмоқда. Ушбу конституциявий қоидалар замирида мамлакат мустақиллигини асраб-авайлаш ва янада мустаҳкамлаш, келажак авлодларга озод ва эркин Ватан қолдириш, халқ манфаатлари кўзланган ислоҳотлар йўлидан ортга қайтмаслик, қонун ва адолат устуворлиги, инсонга эътибор ва ғамхўрлик каби муҳим қадриятлар мужассам бўлиб, улар давлатчиликнинг тамал тоши сифатида мустаҳкамланмоқда», деб қайд этади манба.

Шунингдек, мақолада Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланаётгани урғуланган. «Умуман давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда. Илк маротаба давлат зиммасига аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш мажбурияти юкланмоқда», дея таъкидлайди турк нашри.

Туркия ОАВда қайд этилганидек, Конституцияда инсоннинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилмоқда. «Илк маротаба ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон хабарлар ва бошқа хабарларни сир сақлаш ҳуқуқи фақат суднинг қарорига асосан чекланиши мумкинлиги белгиланяпти. Шахс қариндошларининг судланганлиги асоси билан ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланиши инсон ўзининг яқинлари йўл қўйган хатолар учун жавоб бермаслигини таъминлайди», деб ёзади «EnPolitik».

Мавзуга оид

Португалиядаги ватандошлар иштирокида к...

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан (қароргоҳи Мадрид шаҳрида) Португалиянинг Порту ва ...

Польшанинг Катовица ва Краков шаҳарларид...

21 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги элчихонаси томонидан Ўзбекистоннинг ...

“Ўзбекистоннинг конституциявий ислоҳотла...

Чуваш Республикаси Давлат Кенгаши раиси, Чуваш Республикаси Халқлар Ассамблеяси раиси Л.Че...

Сўнгги янгиликлар