Uz / Ўз Ru En

Toshkent

06/Март/2021   Сиёсат

Туркия ташқи ишлар вазири Урганчга келди


УРГАНЧ, 6 март. /"Дунё" АА/. Бугун Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Урганч аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

“Дунё” АА хабар қилганидек, Туркия делегацияси 6-9 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи давомида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари раислигидаги Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф дастурида Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш, Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идораларда учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Россия саноат ва с...

Президент Шавкат Мирзиёев кеча «Иннопром» халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш учун ...

Халқаро пресс-клуб иштирокчилари “Ўзбеки...

Бугун Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича...

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари т...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан телефон...

Сўнгги янгиликлар