Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Декабрь/2020   Жамият

Туркия университетларида қорақалпоқ тили ўрганилади


ТОШКЕНТ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. 1 декабрь – Қорақалпоқ тили байрами муносабати билан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти томонидан Туркиядаги қатор университетларнинг туркология бўйича мутахассислари иштирокида онлайн “давра суҳбати” ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ЎзА манбасига асосланиб.

Маълум бўлишича, Туркия университетларида туркий тиллар қаторида қорақалпоқ тили ва ададбиёти, фольклори ўрганилади.

Тадбирда Эгей университети (Измир) профессори, доктор Мустафа Онер, Фират университети (Элязиг) профессори, доктор Ержан Алкая, Памуккала университети (Денизли) докторанти Шейма Гурлайанлар ушбу мамлакатдаги университетларда қорақалпоқ тилининг ўрганилиши масалалари бўйича маърузалар билан иштирок этди. 

– Бугун туркий тилли халқлар билан ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларимиз мустаҳкамланмоқда, – дейди профессор М.Онер. — Ўтган йили Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиши бу борадаги ишларимизни ривожлантиришга муҳим аҳамият касб этмоқда. “Давра суҳбати” қорақалпоқ тилида олиб борилди. Туркиялик иштирокчилар ҳам  қорақалпоқ тилида мулоқот қилди.

Нукус давлат педагогика институти Туркиянинг Анқара, Истанбул, Хожи Байрам Вели, Эгей, Фират, Памуккала каби қатор университетлари билан Мавлона ҳамда Эразмус дастурлари бўйича меморандум имзолаган. Уларда талабалар ва педагог-олимларнинг тажриба алмашинуви назарда тутилган.

Туркия университетларида қорақалпоқ тилининг ўрганилиши бўйича тўхталар экан, профессор, доктор Ержан Алкая шундай дейди:

- Мен Фират университетида нўғай, қорақалпоқ тилларидан дарс бераман. Биз қорақалпоқ тилини асосан китоблар орқали ўрганганмиз ва ўрганиб бормоқдамиз. Талабалар орасида қорақалпоқ тилини ўрганишга қизиқиш катта. Бугунги ташкил этилган тадбирда  шу тилнинг эгаси бўлган халқ вакиллари билан мулоқот қилганимиздан бағоят хурсандмиз”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлмоқда. Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсатининг махсус қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда одил судловни таъминлаш ваз...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил су...

Токиода Тошкент метрополитени ҳақидаги к...

Япония пойтахтида Тошкент метрополитенига бағишлаб чоп этилган китоб тақдим этилди....

Энергетика вазирлиги: Талимаржон ИЭСнинг...

Энергетика вазирлиги: Талимаржон ИЭСнинг 2 та буғ-газ қурилмаларида тўхтатилиш юзага келди...

Сўнгги янгиликлар