Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Январь/2022   Иқтисодий дипломатия

Туркияда имзоланган Меморандумни амалга оширишнинг таъминланиши учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси  инновацион  ривожланиш  вазирлиги  вакиллари видеоконференция алоқаси воситасида Teknopol Istanbul (Туркия) вакиллари билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда.


Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилгани баробарида 2021 йил декабрь ойида Туркияда имзоланган Меморандумни амалга ошириш таъминланиши учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш юзасидан келишувга ҳам эришилди.

Тадбир чоғида ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди. Хусусан, Teknopol Istanbul билан биргаликда Бухоро шаҳрида қурилаётган ёшлар технопарки ҳудудида тиббиёт соҳасида технологияларни ривожлантиришга қаратилган бизнес-инкубатор ташкил этиш, қўшма конференциялар, тренинглар, танлов, семинар, давра суҳбатлари, қўшма илмий-конструкторлик лойиҳалари кўргазмаларини ташкил этишга келишилди.

Teknopol Istanbul билан ҳамкорликда тажриба алмашиш ҳамда акселерация дастурлари, илғор тажриба ўрганиш мақсадида сафарлар уюштириш, менторлик ва стартаплар учун қўшма ярмаркада иштирок этиш учун имкониятлар яратиш ва бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Мавзуга оид

Туркиялик ишбилармонлар “Ҳазорасп” эркин...

Бу ҳақда мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил қилинган видеоконфе...

ЕТТБ ва ХМК ўртасида Ўзбекистонда пахта ...

Кеча видеоконференция шаклида Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва Европа тикланиш ва тарақ...

ИТСВ: Татаристон билан эришилган келишув...

ИТСВ: Татаристон билан эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди...

Сўнгги янгиликлар