Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Ноябрь/2021   Долзарб

Туркияда Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишлаб “Инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсман роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди


АНҚАРА, 26 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош қомуси – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги доирасида мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонасида “Инсон ҳуқуқлари таъминлашда Омбудсман роли” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ААнинг мухбири.

Тадбирда 50 дан зиёд ватандош, жумладан Туркияда яшаётган ва турли соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар ҳамда олий ўқув юртларида таълим олаётган талабалар иштирок этди.

Давра суҳбатида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳалари ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги кенг қамровли ислоҳотлар юзасидан батафсил маълумот тақдим қилинди.

Тадбирда иштирок этган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова томонидан Омбудсман институти фаолияти ва ваколатлари, унинг қонунчилик базаси, жумладан мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг ҳақида ватандошларга маълумот берилди.

Мулоқот давомида Туркия парламентининг Бош омбудсмани билан Ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолангани ва унинг доирасида Туркияда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари мурожаатларини кўриб чиқиш чораларини кўриш белгилаб олингани тўғрисида ҳам хабардор қилинди.

Суҳбат давомида фуқароларимиз қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.

Мавзуга оид

Тошкент дунёдаги яшаш учун энг арзон шаҳ...

«The Economist Intelligence Unit» жаҳоннинг энг йирик мегополисларида турар-жой, транспорт...

Франциядан муносабат: Ўзбекистонда халқ ...

Париж модалар академияси фахрий президенти Жан-Филип Воклер...

Австрияда жойлашган халқаро ташкилотлар ...

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов бошчилигидаги деле...

Сўнгги янгиликлар