Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Туркиядаги ватандошимиз: Биз қаерда бўлишимиздан қатъий назар Ватанимиз бизга доимий ғамхўрликда эканлиги ҳар биримизга ғурур ва қувонч бахш этади

ИСТАНБУЛ, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалага ватандошимиз, Истанбул Бахчешехир университети магистратура босқичи талабаси Жобирхон Иномов ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.


– Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тайёрланган қонун лойиҳасида акс эттирилган янги тартиб ва қоидалар, энг аввало, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш, таълим, фан, маданият ва маънавият ривожига муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишига аминман.

Бош қомусимиз 22-моддасининг таклиф этилаётган янги таҳририда “Давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилади», - деб белгиланиши мен ва мен каби хорижда таҳсил олаётган ва ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига билдирилган катта эътибор, деб биламан. Биз қаерда бўлишимиздан қатъий назар Ватанимиз бизга доимий ғамхўрликда эканлиги шубҳасиз ҳар биримизга ғурур ва қувонч бахш этади.

Ушбу қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёнида, албатта, шахсан ўзим ва бошқа ўзбекистонлик ватандошларим билан биргаликда фаол иштирок этамиз.

Мавзуга оид

Екатеринбургда ўзбекистонлик талабалар в...

Мамлакатимизнинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси Урал федерал округида таҳсил олаётган ў...

Австриядаги ватандош: Конституциявий и...

Вена шаҳридаги ватандошимиз Жавлон Дўсиматов «Дунё» АА учун интервьюсида давлатимиз раҳба...

Ўзбекистонда бошланган конституциявий ис...

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Мисрдаги вакили Муҳаммадали Юсупов Ўзбекистон...

Сўнгги янгиликлар