Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июнь/2021   Медиа

Туркия матбуоти: Ўзбекистон катта бунёдкорлик ва қурилиш майдонига айланди


ИСТАМБУЛ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Туркиядаги етакчи - «Turkiye» ва «Yeni dönem» газеталарида «Янги Ўзбекистон» («Yeni Özbekistan») сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

  Туркиялик эксперт Ирфан Ҳаттатоглу қаламига мансуб ушбу материалда мамлакатимиз тарихи ва  сўнгги беш йилда амалга оширилган ислоҳотлар, янгиланишлар ва ўзгаришлар хусусида батафсил маълумотлар келтирилган.

Муаллифга кўра, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш асослари кун сайин мустаҳкамланиб бормоқда.

 «Туркий халқларнинг маркази бўлган ва ўтмишда Моварауннаҳр номи билан танилган минтақа азалдан илм-фан ва цивилизация маркази бўлиб келган, - деб ёзади муаллиф.- Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳадислар китоби Ислом динининг мустаҳкам асосларини яратишда муҳим роль ўйнаган. Ушбу минтақада яшаган Хоразмий математика кашф қилган бўлса, Фаробий ва Ибн Сино каби алломалар фалсафа ва тиббиётда буюк из қолдирган»

Мақолада  муштарийлар эътиборига Амир Темур даврида гуллаб-яшнаган Моварауннаҳр ва унинг пойтахти – Самарқанд ва Темурийлар қолдирган бой мерос ҳақидаги маълумотлар ҳавола қилинган.

«Тарих ва адабиёт соҳасида Темурийлар даври туркий тарихдаги энг ёрқин даврлардан биридир, - дея таъкидланади  мақолада. - Ушбу даврда Марказий Осиё ҳақиқий иккинчи Уйғониш даврини бошдан ўтказди. Амир Темурнинг набираси Мирзо Улуғбек астрономия фани учун расадхона қуриш ва 1018 юлдузни ҳисоблаш орқали келажак авлодларга ноёб мерос қолдирди. Темурийлар даври, шунингдек, бутун туркий дунё учун Алишер Навоийдек буюк сўз мулкининг султонини етказиб бергани билан ҳам фахрлидир.  

Ушбу мақолада 2016 йилнинг декабрь ойида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти этиб сайланиши билан мамлакат янги даврга қадам қўйганига алоҳида эътибор қатилган.

Таъкидланишича, ўтган беш йил давомида Ўзбекистон  катта бунёдкорлик ва қурилиш майдонига айланди. Илм-фан, технология, деҳқончилик, тоғ-кон саноати, тўқимачилик, экспортга аҳамият бериш, халқаро ҳамкорлик ташкилотларига аъзо бўлиш ва қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш соҳаларига киритилган сармоялар билан Ўзбекистон янги ўзига хослик касб этди. «34 миллион аҳолиси бўлган Марказий Осиё республикалари орасида энг кўп аҳолиси бўлган мамлакат сўнгги беш йиллик ўсиш суръати таҳлил қилинганида рекорд даражада - 7 фоизга ўсди», дейилади материалда.

Муаллифга кўра, ободлиги кундан-кунга ошиб бораётган ва бой табиий ресурсларга эга бўлган Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг асосий муаммоларига тезкор ечимларни ишлаб чиқиш орқали инқилобий натижаларга эришмоқда. Сармояга асосланган ўсиш билан бир қаторда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди ва хорижий инвесторлар фойдасига асосланган кучли менежментнинг қарорлари амалга оширилди.

«Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш, янги корхоналар очишдаги бюрократияни камайтириш, валюта ўтказмаларини осонлаштириш тўғрисидаги қатор қарорлари хорижий инвесторларнинг мамлакатга келишига ижобий таъсир кўрсатмоқда, - деб ёзади газета. - Ўзбекистон янги даврга асос солмоқда ва халқаро майдонда «Янги Ўзбекистон» тушунчаси яратилмоқда».

Бундан ташқари қабул қилинган инвестициялар ва лойиҳалар ҳисобига ишсизлик даражаси бўйича 11,1 фоизгача камайган Ўзбекистонда кўплаб соҳаларга эътибор бериш жадал давом этмоқда. Қонун устуворлиги, эркинлик, демократлаштириш, хотин-қизлар ҳуқуқлари, аёлларнинг сиёсий ваколати, коррупцияга қарши курашиш, қашшоқликни енгиш, барқарор ривожланиш, экстремистик ҳаракатлар ва терроризмга қарши кураш Ўзбекистон раҳбарининг устувор вазифаларидан биридир.

Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг бой  маданий меъросини ва табиатини муҳофаза қилишга ҳам алоҳида аҳамият беради. Ушбу ғоялар унинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида санаб ўтган 12 та таклифида акс этди. Шу нуқтаи назардан, у Орол денгизи ва унинг атрофини ифлосланишига қарши курашда БМТ байроғи остида ҳамкорлик қилишга чақирди.

 «Янги Уйғиниш даврини бошдан кечираётган Ўзбекистонда мамлакат тараққиёти ва иқтисодий ўсиши учун бундан қарийб беш йил аввал қадалган  уруғлар мева бера бошлади», - деб ёзади Ирфан Ҳаттатоглу мақола интиҳосида.

Мавзуга оид

Европадан муносабат: Ишончли ва арзон эл...

Европа медиа-порталининг «Euractiv» сайтида Бельгиядаги «Diplomatic World Institute» таҳли...

Ўзбекистоннинг минтақалараро алоқаларни ...

Покистоннинг етакчи нашрларидан бири - «Pakistan Observer» газетаси ва унинг веб-саҳифасид...

ЮНЕСКО Бош директори «Le Figaro» нашри...

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Франциянинг нуфузли «Le Figaro» газетасига берган интервью...

Сўнгги янгиликлар