Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Июль/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Туркиядан муносабат: Конституцияга ўзгартиш киритиш ташаббуси Ўзбекистонда инсон қадри ва халқ турмуш даражасини янада юксалтиришга қаратилган

ИСТАНБУЛ, 3 июль. /«Дунё» АА/. «Turkpermit Organizasyon Danismanlik A.Ş.» компаниясининг Истанбулдаги филиали раҳбари Юлдуз Узунаслан Ўзбекистонда давом этаётган конституциявий ислоҳотлар жараёнига ўз муносабатини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- Биз хориждаги ватандошлар жонажон Ўзбекистонимизда сўнгги йилларда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-гуманитар соҳалардаги туб ислоҳотлар ва, умуман, ўзбек халқи ҳаётининг барча жабҳаларидаги ижобий ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатиб бораяпмиз.

Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритиш ташаббуси Ўзбекистонда инсон қадрини мустаҳкамлаш, жамиятда очиқликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, бир сўз билан айтганда, ўзбек халқи турмуш даражасини янада юксалтиришга қай даражада эътибор берилаётганидан далолатдир.

Инсонга бу тарзда хизмат қилишдек олий мақсад хориждаги ўзбек ватандошларимиз учун ҳам жуда қувончли ҳол.

Мен Бош қомуснинг 22-моддасига «Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди» деган қўшимчанинг киритилишини хориждаги, жумладан, Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман. Шунингдек, ушбу моддадаги «Давлат ҳорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилади»  нормаси мен каби Ўзбекистондан ташқарида яшаб келаётган ватандошлар билан алоқаларни изчил равишда ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб биламан.

 

Мавзуга оид

Польшадан муносабат: Ўзбекистон Конститу...

Польша Сейми депутати, Коалициявий парламент клуби ва Халқ партияси аъзоси Мирослав Малише...

Жиддадаги ватандош: Янги Конституциявий ...

Саудия Арабистонининг «Уммул Қуро» университети талабаси, ватандошимиз Умида Қурбонова «...

Германиядан муносабат: Ўзбекистон Консти...

Германияда ташриф билан бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин Ҳамроев ...

Сўнгги янгиликлар