Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Долзарб

Туркиядан муносабат: Давлат ташрифи чоғида имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон ва Саудия Арабистони мавжуд улкан салоҳиятдан унумли фойдаланишига, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилади

АНҚАРА, 19 август. /«Дунё» АА/. «EkoAvrasya» Евросиё иқтисодий алоқалар уюшмаси бошқарув кенгаши раиси Ҳикмет Эрен (Туркия) Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига амалга оширган давлат ташрифи якунларини “Дунё” ахборот агентлигига қуйидагича шарҳлади:


- Президент Шавкат Мирзиёевнинг оқилона халқаро сиёсати туфайли Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар ҳамкорликнинг мутлақо янги босқичига кўтарилди, салмоқли натижалар қўлга киритилди, сўнгги йилларда товар айирбошлаш ҳажми ўсди, шу жумладан “яшил” иқтисодиётга асосланган иқтисодий ҳамкорликнинг янги қирраларини шаклллантиришга эришилди.

Ўзбекистон Президентининг 30 йил ичида Саудия Арабистонига биринчи давлат ташрифи ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси  Муҳаммад бин Салмон ол Сауд билан Жидда шаҳрида бўлиб ўтган музокараларини катта қизиқиш билан кузатдим. Томонлар сиёсий соҳадаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро савдо таркибини кўпайтириш ва диверсификация қилиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларини муҳокама қилди.

Айниқса, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида Ўзбекистон ҳудудларида транспорт, сув таъминоти, электр тармоқларини ривожлантириш, ижтимоий  соҳаларида инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилгани аҳамиятга молик.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг «Acwa Power» компанияси билан биргаликда 2,6 миллиард долларлик йирик энергетика лойиҳаларини амалга ошириш йўлга қўйилгани ҳамда «Sabic» компанияси билан кимё саноатида ҳамкорлик ўрнатилганини ҳисобга олиб, энергетика ва нефть кимёси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича саммит давомида эришилган келишув Ўзбекистон иқтисодиётининг ушбу тармоқларини янада ривожлантиришга ижобий туртки беради.

Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар Кенгаши йиғилиши якунлари жуда самарали бўлиб, унда энергетика, кимё, электротехника, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари, транспорт соҳаларида 14 миллиард доллардан зиёд битим ва шартномалар имзоланди.

Давлат ташрифи якунлари бўйича икки мамлакатнинг энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда ҳамкорликка оид 15 та ҳужжатнинг имзолангани Ўзбекистон ва Саудия Арабистони мавжуд улкан салоҳиятдан унумли фойдаланишига, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилади.

Мавзуга оид

ИТБ Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик ...

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг 46-йиллик а...

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдамин...

Дунёда янги турдаги коронавирус эпидемиясининг тарқалиши ортидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ваз...

Ўзбекистонда апостиль тизими такомиллашт...

агентлиги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини я...

Сўнгги янгиликлар