Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

25/Август/2021   Долзарб

Туркиядан муносабат: Ўзбекистонда тадбиркор ва ишбилармонларга юксак даражадаги эътибор ва муносабат мавжуд


АНҚАРА, 25 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказган очиқ мулоқоти Туркия ишбилармон доиралари вакиллари томонидан ҳам олқишланмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Али Баклан, Ўзбекистоннинг Бурса шаҳридаги (Туркия) фахрий консули, «Baktat Gıda» компанияси бошқарув кенгашининг раиси:

  • Мен уч йилдан бери Ўзбекистонга мунтазам бориб келаман. Шу муддат оралиғида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида улкан ўзгаришлар бўлаётганини ўз кўзим билан кўришга муяссар бўлдим.

Яқинда Ўзбекистон раҳбари мен каби тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммолари, савол ва таклифларини ўргангани ҳолда тезкорлик билан тегишли мутасаддиларга топшириқ ва вазифалар берганини кўрдик. Бу ҳолатнинг ўзи ҳам Ўзбекистонда тадбиркор ва ишбилармонларга бўлган эътибор ва муносабатнинг нақадар юксак даражада эканидан далолат беради.

Мен шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан гўзал мамлакатингиз том маънодаги мутлақо бошқача, янгиланишлар ва ўзгаришлар давлатига айланди.

Кўпгина давлатларда бўлганман, бошқа мамлакатларда ҳам бизнесимни йўлга қўйганман. Аммо Ўзбекистонда шахсан Президентнинг ўзи инвесторларга эътибор қаратиб, қуйлайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар бериши мени ҳайратга солди.  Жойларга ташрифлар давомида Президентнинг тадбиркорлар лойиҳалари билан шахсан танишиши бизнес вакилларига руҳ бағишламоқда.

Тадбиркорлар билан ўтказиладиган учрашув ҳақидаги хабарни бир ой аввал эшитган эдик. Ва ҳақиқатан ҳам ушбу тадбирда Ўзбекистон Президенти ишбилармонларнинг йўлини кенг очиш, кредит, ишлаб чиқариш, баъзи соҳалардаги яккаҳокимликка барҳам бериш йўналишларида ўта муҳим масалалар юзасидан кўрсатмалар берганига гувоҳ бўлдик.

Бугунги кунда компаниямиз Самарқанд вилоятининг Қўшробот туманида икки минг гектар майдонда органик мева-сабзавот маҳсулотлари ва лаванда гули етиштириш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. Биз иш жараёнида Ўзбекистон етакчисининг тадбиркорларга муносабатларини қуйи бўғинларда ҳам ҳис қилаяпмиз. Маҳаллий ҳокимликлар, божхона идоралари, бошқа давлат ташкилотлари биз каби инвесторларга барча масалаларда ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Биз, инвесторлар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликни беҳад қадрлаймиз, Янги Ўзбекистон тараққиётига ўзимизнинг камтарона ҳиссамизни қўшишга интиламиз.

Мавзуга оид

Туркияда Ўзбекистон Конституцияси кунига...

Мамлакатимиз Бош қомуси – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганининг 29...

Япониядан муносабат: Икки давлат ўртасид...

Нагоя иқтисодиёт университети президенти Сабури Харуо Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамк...

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон През...

Ильгар Велизаде, “Жанубий Кавказ” (Озарбайжон) сиёсатшунослар клуби раҳбари...

Сўнгги янгиликлар