Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


19/Сентябрь/2021   Долзарб

Туркиядан муносабат: Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар, фаол ташқи сиёсат юритишга қаратилган ёндашувлар ШҲТ раислиги давомида ҳам ўз ифодасини топишига ишонамиз


АНҚАРА, 19 сентябрь. /“Дунё” АА/. Туркия Буюк Миллат Мажлиси ҳуқуқий масалалар эксперти, Анқарадаги “Соҳибқирон” тадқиқотлар маркази раҳбари Месут Эмре Каракўсе Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбе саммити якунлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини “Дунё” ААга тақдим қилди.

- ШҲТнинг юбилей мажлисида ташкилотга раислик Ўзбекистон Республикасига топширилди. Бу тарихий аҳамиятга молик жараёндир, деди эксперт. - Ўзбекистон Президенти саммитдаги нутқида умумий хатар ва таҳдидларга қарши ўз вақтида ва биргаликда чора кўриш, ШҲТ маконида минтақавий иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, яхши қўшничилик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш йўналишларида қатор муҳим таклифларни илгари сурди. Ш.Мирзиёев ШҲТ салоҳияти ва нуфузини янада мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, камбағалликни қисқартириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, транспорт боғлиқлигини ривожлантириш, пандемия соғлиқни сақлаш соҳасида янада яқиндан ҳамкорлик қилиш, ташкилот доирасидаги ҳамкорлик лойиҳаларига кузатувчилар ва мулоқот бўйича шерикларни фаол жалб қилишга қаратилган режалар катта аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида Афғонистон масаласига ажратилган эътибор алоҳида аҳамиятга эга. Афғонистондаги вазиятга ечим топишда ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш, афғон жамиятининг барча қатламларининг кенг сиёсий вакилликка эришиши, Афғонистон ҳудудидан қўшни давлатларга қарши бузғунчи ҳаракатлар учун фойдаланилишига йўл қўймаслик учун “ШҲТ – Афғонистон” форматида юқори даражадаги учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш таклифи Ўзбекистон томонининг ўз вақтида ва ўта муҳим ташаббуси деб баҳолайман. Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларига нисбатан қўлланган музлатишни бекор қилиш масаласи ҳам ҳозирги вазиятда афғон жамиятида юзага келиши мумкин бўлган гуманитар инқирозни олдини олишга кўмак бериши шубҳасиз.

Шу нарса аниқ кўриниб турибдики, Ўзбекистон раислиги давомида ШҲТ ҳам минтақавий, ҳам халқаро хавфсизликни таъминлаш, ўзаро кооперция ва ҳамкорликни кучайтиришда самарали ишларни амалга оширади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” шиори остидаги янги ислоҳотлари, фаол ташқи сиёсат юритишга қаратилган ёндашувлари, жумладан, қўшни мамлакатлар билан тинчликпарвар ва ҳамжиҳат алоқаларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари ШҲТ раислиги давомида ҳам ўз ифодасини топишига ишонамиз. Ушбу ёндашув ва тамойиллар “Шанҳай руҳи” деб ифода этиладиган минтақавий ҳамкорлик муҳити билан ҳам уйғунлик ва ҳамоҳангликда тараққий этади.

Мавзуга оид

«Марказий Осиё ва Жанубий Осиё: минтақа...

Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги (ЕХҲТ) доимий вакили, элчи А...

Экспертлар фикри: Германия иқтисодий дои...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси...

Ахборот технологиялари соҳасидаги ишлар ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 8 июнь куни ахборот технология...

Сўнгги янгиликлар