Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Май/2020   9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Туркиялик эксперт Тошкентдаги Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбир ҳақида


АНҚАРА, 10 май. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё ва Ўзбекистон бўйича таниқли мутахассис, Туркиянинг «Sahipkiran»  стратегик тадқиқотлар маркази директори Месут Эмре КАРАКОСЕ «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентда бўлиб ўтган тадбирларнинг халқаро аҳамияти ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги ҳақида фикр билдирди.

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбеклар қаҳрамонликлари, азоблари ва Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссалари тўғрисидаги самимий сўзларидан жуда таъсирландим. Бундан олдин Ўзбекистон Президенти таниқли темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи хотирасига ўрнатилган ҳайкални Тошкентнинг марказига ўрнатиш бўйича қарор қабул қилганди. Бу йил янги технология ва замонавий ёндашув асосида муҳташам мажмуа –Ғалаба боғи барпо этилди. Бундай ҳаракатлар ҳақиқий раҳбарлик сифатини ажратиб кўрсатиб, одамлар олдида улар обрўъсини мустаҳкамлайди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг самимий ва қатъиятли ҳаракатлари, тарихий адолатни тиклаш йўлидаги амалий қадамлари билан нафақат ўз халқи, балки бутун халқаро ҳамжамиятнинг тинчлиги ва фаровонлиги ҳақида қайғурадиган ҳақиқий давлат арбоби эканини намоён қилмоқда. Аслида, Ўзбекистон раҳбарининг мурожаати нафақат ўз халқига, балки бутун жаҳон ҳамжамиятига қаратилган.

Дарҳақиқат, уруш инсоният учун даҳшатли фалокатдир. Урушнинг олдини олиш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Бу каби ёдгорликлар эса бизни нотўғри қадам ташлашимиздан огоҳлантириб, тинчлик ва осойишталик барча ижодий ютуқларнинг асоси эканини доимо эслатиб туради. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон раҳбариятини тинчликпарвар сиёсатини илгари суриш ва элпарвар авлодни вояга етказиш йўлидаги яна бир муваффақиятли қадам билан чин дилдан табриклайман.

Шуни қўшимча қилмоқчиманки, бундай чоралар бизнинг минтақамиз учун Яқин Шарқдаги ҳалокатли можаролар фонида жуда муҳимдир. Шу маънода, Ўзбекистон ўз чегаралари ичида тинчликни сақлаши мақтовга сазовор. Агар ҳар бир давлат замонавий Ўзбекистон каби ўз чегараларидаги тинчликка доимий ва эҳтиёткорлик билан ёндашса, демак инсоният цивилизацияси бундай бузғунчи уруш ва можаролар тушунчасидан халос бўлар эди.

Ўзбекистон раҳбариятининг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш бўйича амалга ошираётган кенг қамровли чора-тадбирлари унинг халқаро муносабатлардаги замонавий тенденцияларни чуқур англаб, уларнинг келгусидаги ривожланиш истиқболларини олдиндан кўра билган, жавобгарликни ҳис қилган ҳолда ҳозирги ва келажак авлодлар учун муносиб келажак қуришдаги ҳақиқий истагини кўрсатади.

Мавзуга оид

Иккинчи жаҳон урушидаги ўзбек аскарлари ...

Иккинчи жаҳон уруши пайтида олинган 100 фотосурат лойиҳаси натижалари эълон қилинди. Мазку...

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси хо...

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов ва элчихона ходимлари Брюссель шаҳри марка...

Ўзбекистон Бош консулхонаси: Иккинчи жаҳ...

Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Замонавий давлат тараққиёти инст...

Сўнгги янгиликлар