Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Январь/2022   Иқтисодиёт

Туркиянинг Пул зарб этиш корхонаси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди

ИСТАНБУЛ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси дипломатлари Туркия Молия ва ғазначилик вазирлиги ҳузуридаги Пул зарб этиш корхонаси бош бошқармаси раҳбари Абдуллоҳ Ёсир Шаҳин билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашув чоғида Ўзбекистон Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси  ва Туркия Молия ва ғазначилик вазирлиги ҳузуридаги Пул зарб этиш корхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича  ўқув-курсларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Турк томони IX асрда ҳозирги Туркия ҳудудида бўлган кичик подшоҳликлар ва давлатлар томонидан биринчи металлдан ясалган пуллар зарб қилинганини таъкидлади. Қайд этилишича,  Истанбулдаги Боязит масжиди ҳудудида Фотиҳ Султон Меҳмет томонидан биринчи пул зарб этиш босмахонасига асос солинган.  Султон Меҳмет  даврида пул зарб этиш айнан қайси санадан бошлангани ҳақида аниқ маълумотлар бўлмаса-да,   тарихчилар зарбхона 1476 йилда тошкил этилган, деган тахминни илгари суришади. Айнан шу йили  Фотиҳ Султон Меҳмет номидан биринчи олтин пуллар зарб этилган.

Зарбхона Бешиктош туманида жойлашган турк султонларининг Тўпқопи саройидаги (1723-1967) қароргоҳи ҳудудида  ҳам бўлган. Айни пайтда у ерда пул зарб этишда фойдаланиладиган матбаа фабрикаси мавжуд.

Ҳозирги кунда ушбу корхонада олтин тангалар билан бир қаторда тилла заргарлик буюмлари ясалмоқда. Шунингдек, зарбхонада турк лираси, эсдалик тангалар, кўкрак нишонлари, маркалар зарб этилади. Паспорт, давлат ҳужжатлари, пластик карточкалар ва қимматли қоғозлар ҳам ишлаб чиқарилади.

Мавзуга оид

Варшавада давлат активларини бошқариш со...

Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев Польша давлат активлари вазирлиги давлат котиби Артур Собо...

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида «Е-ТIR...

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси мамлакатимизда ТИР-карнет китобчалари асос...

ИТСВ: Стандартлаштириш ва техник жиҳатда...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Президентининг «Техник жиҳатдан тартиб...

Сўнгги янгиликлар