Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Январь/2022   Марказий Осиё

Туркманистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

ТОШКЕНТ, 15 январь. /«Дунё» АА/. Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда мамлакат Президентининг фармойиши имзоланган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, ташрифдан мақсад Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсий ва дипломатик алоқаларнинг асосий йўналишлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, ишчи учрашув ва музокаралар ўтказишдан иборат.

Кеча Туркманистон раҳбари Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, шунингдек, икки мамлакат хўжалик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини кенгайтириш, қўшма савдо маркази - «Туркманистон – Ўзбекистон» чегара савдо зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни ратификация қилди.

Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки давлат раҳбарлари ўртасида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

Марказий Осиё халқаро институтида бошлан...

Бугун эрталаб Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) 2021 йил августидан кейинги Маркази...

Тошкентдан Қозоғистон шаҳарларига автоб...

Коронавирус билан боғлиқ чекловлар туфайли вақтинча тўхтатилган Тошкентдан Қозоғистон минт...

Бишкекда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон те...

Қирғизистон ҳукумати кеча 2022-2026 йилларда темир йўл транспортини ривожлантиришнинг асос...

Сўнгги янгиликлар