Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Апрель/2021   Долзарб

ТУРКСОЙ Бош котиби: Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот туркий дунёдаги энг обрўли мукофотлардан бирига айланади


АНҚАРА, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ (Анқара) Бош котиби Дюсен Касеинов кеча бўлиб ўтган Туркий кенгашнинг норасмий саммити доирасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини эътироф этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг  норасмий саммитидаги нутқини катта қизиқиш билан кузатдим, - деди у. - Ўзбекистон раҳбарининг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари билан кўп қиррали, самарали алоқаларни ўрнатишга бўлган самимий, амалий ва серқирра ёндашуви тарихий қисқа даврда бутун туркий минтақада кенг эътироф ва ҳурмат қозонди. Ўзбекистон Президентининг ушбу нутқи ўзаро манфаатли муносабатларга конструктив, уйғун ёндашувнинг яна бир исботи, Туркий кенгашга аъзо барча давлатларнинг манфаатларига жавоб берадиган ташаббусларни илгари суриш учун истиқболли йўналиш бўлди.

Мен Ўзбекистоннинг илм-фан, таълим, санъат, маданият, шунингдек, туркий дунё бирлигини мустаҳкамлаш соҳаларига улкан ҳисса қўшган таниқли шахсларни рағбатлантириш мақсадида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги таклифидан жуда ҳаяжонландим.  Бу ҳақиқатан ҳам буюк шоирга, туркий оламни ягона маданий, гуманитар, лисоний, бир сўз билан айтганда, цивилизация маконига айланишига беқиёс ҳисса қўшган ноёб тарихий шахсга бўлган эҳтиромдир. Шак-шубҳасиз, Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот туркий дунёдаги энг обрўли мукофотлардан бирига айланади. Тарихий алоқалар, умумий тил, маданият ва маънавий қадриятларга асосланган Туркий кенгаш айнан шундай мукофотга лойиқдир.

Ўзбекистон Президентининг нутқи ҳар доимгидек қизиқарли ғоялар ва амалий ташаббусларга бой бўлди. Хусусан, ТУРКСОЙ вакиллари ЮНEСКО шафелигида жорий йил сентябрь ойида «туркий дунёнинг маданий пойтахти» мақомига сазовор бўлган Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро форумини ўтказиш таклифига қизиқиш билдирди. Биз ушбу тадбирни юксак савияда ўтишига ишонамиз ва уни мамнуният билан қўллаб-қувватлаймиз.

ТУРКСОЙ Котибиятининг бутун жамоаси умумий маънавий қадриятлар, ҳамкорлик ришталари ва туркий халқлар тилларининг ўхшашлиги Кенгашга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва минтақавий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига амин.

Мавзуга оид

"The Economic Times": Камбағалликка қарш...

Ҳиндистоннинг машҳур "The Economic Times" газетасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ша...

Қирғизистон Президенти Бишкекка етиб кел...

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Москвадан қайтгач, коронавирус учун тест натижа...

МОХИ эксперти: Инжиниринг ва технология ...

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбулда бўлиб ўтган Туркий кенгашнинг навбатдаги...

Сўнгги янгиликлар