Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   Маданият

Тюмень давлат университетида «Ўзбек тили ва адабиёти маркази» ташкил этилади


ЕКАТЕРИНБУРГ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари Тюмень давлат университетида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сафар давомида Тюмень давлат университетининг «Гёте кутубхонаси»да, мазкур олий ўқув юрти ректорининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Андрей Толстиков ва университет профессор-ўқитувчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Андрей Толстиков университет фаолияти ҳамда икки томонлама ҳамкорлик борасида қисқача маълумот бериб, Тюмень давлат университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иқтидорини юқори баҳолади. Ўзбекистонлик талабалар нафақат билим жиҳатидан, балки университет маданий ва спорт ҳаётида ҳам фаол экани қайд этилди.

—Жорий йилда Ўзбекистондан 145 ёш талаба бўлишга муваффақ бўлди, —деди Андрей Толстиков. — Бугунги кунда университетда 43 давлатдан 1 минг 900 нафар хорижий талаба таҳсил олмоқда. Шундан 445 нафари ўзбекистонлик. Бу Ўзбекистонда ўқув юртимизга бўлган қизиқиш юқори эканидан далолат.  Бугунги кунда дунёда ҳукм сураётган коронавирус пандемияси боғлиқ вазиятда Ўзбекистон ҳукумати ўз ёшларини эътиборсиз  қолдирмади. Улар, ўз навбатида, олийгоҳимиз талабаси бўлгани учун кўрсатилган ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирамиз. Мен Бош консулхона томонидан илгари сурилган университетда «Ўзбек тили ва адабиёти маркази»ни ташкил этиш таклифни қўллаб-қувватлайман.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Россия, жумладан, Тюмень билан алоқаларни ривожлантириш бўйича илгари сурилаётган ташаббусларни амалга оширишда ҳар икки томон бирдек интилиши қайд этилди. Жумладан илмий, маърифий ҳамкорликнинг бугунги босқичида Бухоро давлат университети билан алоқаларни ўрнатишга қизиқиш билдирилди.

Учрашув доирасида беш жилдлик «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби ҳамкор олийгоҳ мутасаддиларига совға сифатида топширилди. Қомуснинг яратилиши, ундан кўзланган мақсад ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди. Университет раҳбарияти «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби  ўзбек тилини чуқур ўрганаётган олим ва талабалар учун ажойиб совға бўлгани қайд этилди.

 Мулоқот сўнгида университетда Тюмендаги ўзбек диаспораси вакилларини жалб қилган ҳолда ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон тарихи, маданияти, туризм салоҳияти ҳақида маълумот берувчи махсус бурчак ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда Ибн Синонинг Италияда сақла...

“Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш б...

Мўйноқда суратга олинган ҳужжатли фильм ...

Келгусида режиссёр ушбу фильмни Буюк Британия ва Германияда ҳам намойиш этишни ва Марказий...

Имом Мотуридий – Ислом оламининг улуғ ал...

Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзу...

Сўнгги янгиликлар