Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Март/2022   Саналар

Украинада Наврўзи олам байрами нишонланди

 ЛЬВОВ, 21 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси томонидан Львов шаҳрида Наврўз умумхалқ байрами нишонланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Байрам тантаналарида Львов шаҳрида истиқомат қилувчи ва Украинадан 6 минг нафардан зиёд фуқароларимизни эвакуация қилишда яқиндан кўмаклашган ўзбек диаспораси фаоллари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон элчиси Алишер Курманов очиб, иштирокчиларни кўкламнинг бошланиши, уйғониш ва янгиланиш айёми - Наврўз айёми билан қутлади.  Элчи, шунингдек, Наврўз тарихи ва ушбу қадимий байрамнинг ўзбек халқи ҳаётидаги ўрни ҳақида сўзлаб берди. Мамлакатимизда   Наврўз  сайиллар шаклида ўтказилиши алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон дипломатия миссияси раҳбари, фурсатдан фойланиб,  Украинанинг қайноқ нуқталаридан юртдошларимизни эвакуация қилиш  жараёнига  ўз ҳиссасини қўшган  кўнгиллиларга миннатдорлик билдирди.

Байрам муносабати билан миллий таомлар тайёрланди ва  меҳмонларга улашилди.

Мавзуга оид

Халқ ичидан чиққан қаҳрамон...

Соҳибқирон Амир Темур Кўрагон қурган буюк давлат ва унинг ворислари бўлган темурийлар салт...

Украинадан табрик: Конституция қабул қил...

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Киев сиёсий тадқи...

Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати...

Польшада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганин...

Сўнгги янгиликлар