Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Август/2020   Мустақилликка 29 йил

Украинада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар табриги


КИЕВ, 28 август. /“Дунё” АА/. Шу кунларда бутун Ўзбекистон аҳли энг муҳим сана сифатида тарих зарварақларига олтин ҳарфлар билан битилган мамлакатимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги байрамини нишонлаш арафасида турибди. Ушбу севимли ва улуғ айёмни нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда бўлиб турган ватандошларимиз ҳам ўзгача шукуҳ билан қарши олмоқда.

Ҳамюртларимиз дунёнинг турли бурчакларидан ўз табрикларини йўллашмоқда. Жумладан, Украинадаги Ўзбекистон талабалари иттифоқи фаоллари ҳам ўз видеотабригини йўллади.

Табрик аввалида мамлакатимизнинг мустабид тузум давридан мустақилликка эришган кунларигача ва бугунги ҳуррият замонида барча соҳаларда эришилаётган ютуқ ва муваффақиятларимиз акс эттирилган.

Хусусан табрикда шундай дейилади:

“Азиз юртдошлар! Осмонимиз мусаффолиги, халқимиз тинчлиги, юртимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги билан барча ватандошларимизни ва юртимиз меҳмонларини биз, Украина давлатида таҳсил олаётган барча ўзбекистонлик талабалар номидан чин қалбимиздан табриклаймиз! Ўзбекистонимиз доимо гуллаб яшнасин! Мустақиллигимиз шодиёналари бардавом бўлсин!”.

Мавзуга оид

Ўзбекистон янги сиёсий, иқтисодий ва ижт...

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан аҳоли ўртасида «Ў...

Германиялик журналист: "Ўзбекистон халқи...

Германия Журналистлар уюшмаси аъзоси Татяна Хеккер ўзбек халқига мамлакатимиз мустақиллиги...

БААдаги ватандош табриги...

Бирлашган Араб Амирликларидаги йирик «KMPG» халқаро аудит ва консалтинг компанияси директо...

Сўнгги янгиликлар