Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Украинадаги ватандош: Конституцияни ислоҳ қилиш ва уни ҳозирги замон шарт-шароитига мослаштириш энг тўғри йўл

КИЕВ, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Украинада яшаётган ватандошимиз Ҳасан Ғуломов «Дунё» АА учун интервьюсида Ўзбекистонда давом этаётган конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.


- Ватанимдан олисда бўлишимга қарамай, юртимизда кечаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг натижаси бўлмиш йирик ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатиб келмоқдаман.

Айтиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда халқаро майдонда рўй бераётган ўзгаришлар шароитида мамлакатимизда Асосий қомусимиз - Конституцияни ислоҳ қилиш ва уни ҳозирги замон шарт-шароитига мослаштиришни тўғри деб биламан.

Хусусан, Конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ошиқ турли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишни  ва 6 та янги моддани жорий қилишни назарда тутмоқда.

Ушбу ўзгаришларнинг аксар қисми «Инсон – жамият – давлат», «Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга ҳамда хорижда бўлиб турган юртдошларга ғамхўрликни конституциявий даражага кўтаришга қаратилган. Бу эса, турли сабаблар билан чет элда бўлган ватандошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини ва Ватанга тегишлилик руҳини янада кучайтиради.

Мен Донецк миллий тиббиёт университетида таҳсил олганман. Хорижда етарли даражада малакага эга бўлгач, она Ватанимга қайтиб, республикамизнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиш ва Янги Ўзбекистонни барпо этишда бор билимимни сафарбар қилишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.

Мавзуга оид

Жанубий Кореяда вақтинча меҳнат фаолияти...

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси томо...

Франциядан муносабат: Ўзбекистон раҳбари...

Франция халқаро ва стратегик муносабатлар институти эксперти Карим Пакзад Ўзбекистонда ама...

Эрондаги ватандош: Асосий қонунимизга ки...

Эроннинг «Жамотаул мустафо» халқаро университетида таҳсил олаётган юртдошимиз Шаҳрам Тўрақ...

Сўнгги янгиликлар