Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


25/Июль/2021   Медиа

Украинадан муносабат: Ўзбекистон Президентининг амалий таклифлари Тошкент халқаро конференцияси доирасидаги муҳокамаларнинг умумий тенденциясини белгилаб берди


КИЕВ, 25 июль. /«Дунё» АА/. Украинанинг «Болтиқ - Қора денгиз иқтисодий форуми» ахборот-таҳлилий портали сайтида «Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари конференцияси бирлашиш йўлларини белгилаб берди» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақола жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар»  мавзусидаги  халқаро конференция натижаларига  бағишланган.

«Энг аввало Афғонистондаги воқеалар ривожининг олдиндан тахмин қилиб бўлмаслиги билан боғлиқ мураккаб шароит минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш хавфи остида қолдирмоқда, - деб ёзади муаллиф. - Воқеаларнинг бундай кескин ривожини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев юқори даражадаги анжуманни ўтказиш орқали мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун олдиндан ҳаракат қилиш қатъиятини намойиш этди».

  Материлда қайд этилишича, юқори даражадаги ташкилотчилик COVID-19 пандемиясининг оғир шароитига қарамасдан Президентлар, Бош вазир ва вазирлар иштирокида бундай кенг кўламли тадбир ўтказилишини таъминлади.

Нашрда келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Президенти ўз маърузасида минтақадаги мураккаб вазиятни тушуниш, беқарорликнинг олдини олишга қаратилган зарур самарали қадамларнинг стратегик кўриниши, уни амалга ошириш учун кенг қамровли тадбирлар режаси ва аниқ таклифларни илгари сурди. Ушбу таклифлар конференцияда муҳокамаларнинг умумий тенденциясини белгилаб берди. Ва айтиш керакки, Ўзбекистон етакчисининг таклифлари қўшма ҳаракатлар учун “Йўл харитаси” ҳамдир.

Мақолада, Тошкент форумида “Болтиқ – Қора денгиз иқтисодий форуми” бошқаруви раисининг ўринбосари Владимир Макуха ҳам иштирок этгани хабар қилинган.

Мавзуга оид

Жанубий Кореяда “Ўзбекистон кунлари” бўл...

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республи...

Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги ўзгари...

Ўмон Султонлигининг етакчи нашларидан бири - «Асда Оман» газетаси («Ўмон садоси») веб-сайт...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида ҳамкорл...

Бу ҳақда бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ҳин...

Сўнгги янгиликлар