Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


25/Сентябрь/2021   Долзарб

Украинадан муносабат: Тошкент халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда


КИЕВ, 25 сентябрь. /«Дунё» АА/. Украиналик халқаро эксперт Артур Гашенко Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

 Украин экспертига кўра, Ўзбекистон Президентининг нутқи халқаро кун тартибдаги долзарб масалалар бўйича конструктив ташаббуслар билан тўла.

- Ўзбекистон кўп йиллардан буён қўшни Афғонистондаги жараёнларни чуқур тушунишини намойиш этмоқда, мунтазам равишда жаҳон ҳамжамияти эътиборини ташқи аралашув, айниқса, куч орқали вазиятни ҳал қилиш мумкин эмаслигига қаратмоқда. Сўнгги воқеалар Тошкентнинг қанчалик ҳақ эканини яна бир карра исботлади, - деди  Артур Гашенко. - Бугун бутун дунё Афғонистондаги воқеаларни хавотир билан кузатиб турибди. Афғонистон масаласи яна бир бор дунё кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бирига айланди. Турли даражаларда афғонлараро жараёнларнинг қўшни давлатларга салбий таъсири ҳақида хавотирлар билдирилмоқда.

Ўзбекистон Президенти ўз позициясини Ўзбекистон ва умуман минтақанинг ижобий ўзгаришлари, динамик ривожланиши ҳақидаги таъсирчан фактлар билан қўллаб-қувватлади. Бу эса бундай таҳдидларга қарши тура оладиган соғлом, ҳамжиҳат жамият шаклланганидан далолат беради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Афғонистон Марказий Осиёнинг ажралмас қисми эканини таъкидлаб, ушбу мамлакат аҳолисига ижтимоий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди ва бошқа давлатларни Афғонистоннинг яккаланиб қолишининг олдини олишга, ижобий минтақавий жараёнларга жалб этилишини рағбатлантиришга чақирди. Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашда Афғонистоннинг ўрнига эътибор қаратди.

Бундай ташаббуслар республиканинг минтақавий етакчи сифатидаги имижини юксалтирмоқда, Тошкент мавқеини халқаро миқёсда юксалтирмоқда.

Ўзбекистон дунё учун муҳим масалаларни ҳал этишда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг етакчи ролини эътироф этмоқда. Сўнгги йилларда Тошкентнинг конструктив, чуқур ўйланган ташаббуслари ва муваффақиятли, самарали фаолияти туфайли БМТ ваколати ҳам мустаҳкамланмоқда. Марказий Осиё ва бошқа минтақаларда кечаётган турли жараёнларда жаҳон ҳамжамиятининг ўрни ва иштироки ошмоқда».

Мавзуга оид

Деҳлида ташкил этилган вебинарда Ўзбекис...

Ҳиндистон инсон муносабатлари кенгаши ва ушбу мамлакатнинг БМТ ишлари бўйича кенгаши томон...

Женева Ўзбекистон Президентининг инсон ҳ...

Халқаро ҳамжамият Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22 февраль куни БМТ ...

Бухорода «темир дафтар»га киритилган аёл...

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан COVID-19 салбий оқибатларини юмшатиш, мамлакатимизни...

Сўнгги янгиликлар