Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Декабрь/2020   Иқтисодиёт

Украиналик мутахассислар нефть ва газ қазиб чиқариш корхоналарида тақдимот ўтказди

ТОШКЕНТ, 3 декабрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда углеводородларни қайта ишлаш корхоналарида Украинанинг «Турбогаз» АЖ мутахассислари иштирокида учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Украиналик мутахассислар дастлаб Муборак ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида бўлди, сўнгра Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводидаги мутахассислар билан учрашди.

Мулоқотларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги қурилмаларда «Турбогаз» корхонаси томонидан етказиб берилган ва ўрнатилган турбодетандер агрегатларининг ҳолати, ишлаш ва ишлатиш жараёни мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди. Агрегатларда юз берган носозликларни бартараф этиш бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, «Турбогаз» корхонаси томонидан ишлаб чиқилган энергиясамарадор турбогенератор қурилмасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Шунингдек, ушбу ускуналарнинг ишлаши бўйича икки давлат мутахассислари ўзаро фикр алмашди.

Мавзуга оид

ИТСВ: Бугун очилган «ИННОПРОМ. Ўзбекис...

Бугун Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «ИННОПРОМ. Ўзбекисто...

Латвиянинг дунёда машҳур йирик ойна тола...

Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов Латвиянинг тарихий ҳудуди Видземега сафари давомида Ва...

Осиё тараққиёт банки миссияси билан маиш...

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Осиё та...

Сўнгги янгиликлар