Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   Спорт

Украиналик спортчилар «Samarkand Half Marathon» хайрия мусобақасини қўллаб-қувватлайди


КИЕВ, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 1 ноябрь куни мамлакатимизда ўтказиладиган йиллик анъанавий Самарқанд ярим марафони - «Samarkand Half Marathon» хайрия мусобақаси олади. Ушбу спорт тадбири арафасида Украина жамоатчилиги вакиллари ўзларининг тилаклари билан ўртоқлашмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Владимир Мачугин, жанговар самбо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Украина Кураш федерацияси президенти:

- Мен марафонда, ярим марафонда қатнашадиган болаларга соғлик ва зафарлар тилайман. Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда, кўплаб стадионлар ва мажмуалар қурилмоқда, болаларни спорт билан шуғулланиши учун қулай шароит яратилмоқда.

Ҳозирги қийин шароитда, коронавирус пандемиясига қарамай Ўзбекистонда кўплаб йигит ва қизлар спорт билан машғул. Мен мамлакатда спортнинг янада ривож топишига тилакдошман.

Айниқса, Ўзбекистон ва Украина миллий олимпия қўмиталари ўртасида имзоланган меморандумни амалга ошириш билан боғлиқ ишларга мувафаққият тилаб қоламан.

Ишонаманки, мазкур меморандум спортни тараққий эттиришда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга туртки бўлади.

Мавзуга оид

2021 йил Тошкентда дзюдо бўйича жаҳон че...

Тошкентда мамлакатимизда бўлиб турган Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер би...

Яна уч кундан сўнг Таиландда Олимпиада с...

Бу ерда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионати бир пайтни...

Ўзбекистон ва Португалия йилқичилик ва о...

Ўзбекистон ва Португалия йилқичилик от спортини ривожлантиришда ҳамкорлик қилиши мумкин....

Сўнгги янгиликлар