Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Май/2020   Иқтисодиёт

«Улуғбек» божхона пости орқали 19,3 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди


ТОШКЕНТ, 2 май. /«Дунё» АА/. Бугунги кунда Самарқанд вилоятидаги  «Улуғбек» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости таркибида 3 та божхона пунктлари  бир марамда фаолият юритяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  Самарқанд вилояти божхона бошқармаси манбасига асосланиб.

Божхона пунктлари орқали вилоятда мавжуд темир йўл бекатлари орқали республикамизга кириб келаётган ва олиб чиқиб кетилаётган ҳамда транзит ҳаракатланаётган товарлар устидан божхона назорати олиб борилади. Жорий йилнинг I чорагида Россия, Хитой, Қозоғистон давлатларига 19,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилиниб, Россия, Хитой, Туркия, Эрон, Қозоғистондан 123,6 миллион АҚШ долларидаги асбоб-ускуна, автомобиль бутловчи қисмлари, фармацевтика товарлари, металл ва нефть маҳсулотлари импорт қилинди.

Айтиш жоизки, божхона ҳужжатлари расмийлаштируви жараёнининг такомиллаштирилиши, соҳада замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилиши туфайли  расмийлаштирув жараёни ҳозирда бир неча соат ва саноқли дақиқаларда амалга оширилмоқда.

Жумладан, «Diamond-invest» божхона омборида бугунги кунда 4 хил ҳажмдаги 180 тонна маргарин маҳсулотлари сақланмоқда. Шартнома асосида Екатеринбургдан темирйўл орқали келтириладиган мазкур маҳсулот билан бугун савдо дўконларини таъминлаш учун етарли миқдорда сақланмоқда. Карантин туфайли буюртмалар онлайн тарзида қабул қилиняпти.

«Diamond-invest» божхона омборидан шу йил январь ойидан буён Афғонистонга 560 минг доллар миқдоридаги ловия, мош каби дуккакли экинлар  экспорти амалга оширилган. Шунингдек, «Сайқал тайёрлов» божхона омборида 300 тонна салқин ичимликлар, 50 хил турдаги 5 тонна бўтқа ва 4 тонна ёрма маҳсулотлари заҳираси мавжуд. Тадбиркорлар карантин вақтида аҳолининг бирламчи ва зарурий озиқ-овқат талабига бўлган эҳтиёжини қондириш пировардида экспорт-импорт жараёнларининг узлуксиз давом этиши ҳамда мамлакат иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Мавзуга оид

Озарбайжоннинг «Tovuz-Baltika» компанияс...

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона давлат университети ва «Қува Агро Инвест» ҳамда «Ихтисо...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигида...

Жиззах эркин иқтисодий зонасида Жанубий кореялик ҳамкорлар билан биргаликда 11 миллион дол...

Ўзбекистон Савдони соддалаштириш глобал ...

Давлат божхона қўмитасида Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Оливье Шав билан учрашув бўл...

Сўнгги янгиликлар