Uz / Ўз Ru En

Toshkent

30/Апрель/2020   Маданият

Умуминсоний қадриятларга бағишлаб халқаро онлайн анжуман ўтказилди


ТОШКЕНТ, 30 апрель. /«Дунё» АА/. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Бадиий академия билан ҳамкорликда  “Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик” мавзуида халқаро илмий-экспериментал онлайн анжуман бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов анжуманда иштирок этаётган санъатшунос, тадқиқотчилар фикрлари юртимиз тасвирий ва амалий санъати, шунингдек, дизайн соҳаси ривожи учун муҳим эканини, ёш олимлар учун бундай халқаро даражадаги анжуманлар тажриба мактаби бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда юртимиз илмий жамоатчилиги билан бир қаторда Россия, Буюк Британия, Швейцария, Малайзия, Таиланд, Хитой, Беларусь, Aрманистон, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан олимлар мавзуга доир маърузалари билан иштирок этди.

Анжуманда санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик тамойилларига алоҳида урғу берилди.  Шунингдек, анжуманда амалий санъатда анъана ва инновациялар, моддий ва номоддий маданий меросга янги назар, дизайн эстетикаси ва технологияси каби мавзулар ҳам қамраб олинди. Ёш тадқиқотчилар учун халқаро тажрибани ўрганиш, дунё санъатида кечаётган илмий ва ижодий жараёнлардан чуқурроқ хабардор бўлиш имконини тақдим этди.

Мавзуга оид

Мен бугун режиссёрлик маҳорати яққол нам...

Ўзбекистон ва Туркия тарихий фильмларида суратга тушган таниқли актёр Нурмуҳаммад Ҳуснидди...

Можеб ал Захроний: Ўзбекистон ислом мада...

Париж Араб дунёси институти бош директори Можеб ал Захроний “Дунё” АА мухбири билан суҳбат...

«Лазги»нинг ЮНЕСКО рўйхатига киритилгани...

БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Аз...

Сўнгги янгиликлар