Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Июнь/2020   Сирдарё, биз сен билан

Usbekistan-online: Германиядаги ватандошлар Сирдарёга хайрия ёрдами юборди


ТОШКЕНТ, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Германиянинг Usbekistan-online электрон нашри веб-саҳифасида Сардоба сув омборидаги тўғон ўпирилиши натижасида зарар кўрган аҳолига кўрсатилаётган хайрия ёрдами тўғрисида мақола чоп этилди, деб ёзмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақола муаллифи ушбу воқеа мамлакатдаги ва хориждаги ватандошлар ҳамда ўзбекистонликлар тақдирига бефарқ бўлмаган инсонларни қалбини бирдек ларзага келтирди, дея таъкидлайди. Барча сув тошқини оқибатларини қисқа фурсатларда бартараф этишга отланди.

Шундай олийҳиммат инсонлардан бири руҳшунос Замира Холбоевадир. У рўй берган воқеадан кўп ўтмай “Фаол ҳаёт” хайриясини ташкил этди ва оғир аҳволда қолган инсонлар билан бирга экани, уларнинг бошига тушган синовли кун барча ўзбекистонликларнинг мусибати эканини амалий ва инсонпарварлик ёрдами орқали намоён этди, деб ёзади журналист Герҳард Биркл. 

Сирдарёликлар бошига тушган кулфатга бефарқ бўлмаган Германиядаги ўзбекистонликлар usbekistan-online веб-саҳифаси томонидан ижтимоий интернет саҳифаларида эълон қилинган хайрия ёрдами мазмунидаги чақириққа “лаббай” деб жавоб берди.   

“Фаол ҳаёт” хайрия жамғармаси томонидан “Ўз-ўзини тиклаш учун ёрдам” шиори остида чорва моллари, кийим-кечак ва бирламчи зарур маҳсулотлар тақдим этилди.

З.Холбоева хайриядан тушган маблағларни тақсимлашда зарар кўрган ҳудудга бириктирилган мутассаддилар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Сирдарёликлар хориждаги, жумладан, Германиядаги ватандошларимиз ёрдамидан хурсандлигини изҳор қилди. Бу, албатта, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп йиллик дўстона муносабатлар натижасидир. Шунингдек, инсоннинг инсон тақдирига бефарқ эмаслигини англатади, деб якунланади Usbekistan-online мақоласи.

Мавзуга оид

АҚШ Сирдарёда тошқиндан зарар кўрган 200...

AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм «Сардоба» сув омбори тошқинидан зарар кўрга...

АҚШ Сардоба сув омбори фалокатидан азият...

АҚШ ҳукумати Сардоба сув омборида юз берган офатдан зарар кўрган оилаларга муҳим ёрдам вос...

Оқолтинликларга ҳам моддий ёрдам берилди...

Президент Шавкат Мирзиёев сув тошқинидан талафот кўрган Оқолтин туманида ҳам бўлиб, аҳоли ...

Сўнгги янгиликлар