03/Март/2021 Жамият
ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. “Uzbekistan airways” АЖ Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилаётган акция доирасида 2021 йил 20-22 март кунлари юртдошларимиз учун маҳаллий йўналишлардаги қатновларга 30 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
“Uzbekistan airways” авиакомпанияси маълумотига кўра, ушбу акция доирасида қуйидаги чегирмалар тақдим этилади: индивидуал йўловчилар учун (30 фоиз), сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ ва бошқа идоралар тизими махсус таълим муассасалари ўқувчилари ва тингловчилари учун (40 фоиз), оила учун (2 ва ундан ортиқ киши, яъни эр ва хотин, уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшгача бўлган фарзандлари бор бўлган ота ёки она) учун (50 фоиз), пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун (50 фоиз), 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун (50 фоиз), Чернобиль АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар учун (50 фоиз).
Маҳаллий йўналишларда қатновлар Урганч – Фарғона, Фарғона – Урганч, Тошкент – Нукус, Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч, Урганч – Тошкент, Тошкент – Термиз, Термиз - Тошкент йўналишларида амалга оширилади.