Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


13/Январь/2021   Медиа

Ватан ҳимоячилари куни Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари диққат марказида


ТОШКEНТ, 13 январ. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа — Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида Жанубий Кореянинг машҳур «The Korea Post» журнали ватандошимиз, Сеул Миллий университети корейс тили ва адабиёти факультети магистратура талабаси Севара Сиддиқованинг ушбу мавзудаги мақоласини чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Қуролли Кучларимиз - бу мустақиллигимиз, тинчлигимиз ва осойишталигимизнинг ишончли кафолати» сарлавҳаси остида нашр этилган мақолада муаллиф барча ҳарбий хизматчиларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклади. Шунингдек, у янги Ўзбекистонни барпо этиш билан бир қаторда, халқимизнинг хавфсизлиги, тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш учун Қуролли Кучларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлайди.

Бугунги кунда Ватанни ҳимоя қилиш ёши, жойлашган жойи, фаолият соҳаси ва касбидан қатъий назар ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи экани ва шу сабабли Ўзбекистонда ушбу санани нишонлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани материалда қайд этилган. Бундан ташқари, мақолада миллий армиямизни янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва фуқароларнинг ўз мамлакатлари хавфсизлиги учун масъулиятини оширишга йўналтирил чора-тарбирлар ҳақида маълумотлар берилган.

«Ҳар бир оилага ва ҳар бир фуқарога Қуролли кучларнинг аҳамияти ва ролини етказиш, ҳар томонлама ривожланган, маънавий жиҳатдан бой ва фидойи Ватан ҳимоячиларини тарбиялаш, ўз ҳаётларини буюк аждодларнинг бебаҳо мероси асосида қуриш, шунингдек, ёш авлоднинг дунёқарашини кенгайтириш, Ватан тақдири учун юқори масъулият каби муҳим сифатга эга бўлган йигит-қизлар янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим таркибий қисмидир»,- деб ёзади  Севара Сиддиқова.

Мавзуга оид

Покистондан муносабат: Ўзбекистон ташабб...

Покистонда чоп этиладиган етакчи нашрлар - «Islamabad Post» ва «The News International» г...

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва ком...

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқ...

ЮНЕСКО Бош директори «Le Figaro» нашри...

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Франциянинг нуфузли «Le Figaro» газетасига берган интервью...

Сўнгги янгиликлар