Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Ноябрь/2020   Жамият

Ватан учун курашганларнинг номлари унутилмайди


ТОШКEНТ, 19 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи билан ҳамкорликда вазирликлар, идоралар ва муассасаларнинг идоравий архивлари масъул ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонларини хотирлаш давлат музейининг директори, тарих фанлари доктори Бахтиёр Ҳасанов ва бошқалар тарихий ҳақиқатни тиклаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 8 октябрдаги «Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар бошланган.

Семинарда таъкидланганидек, тоталитар тузум даврида қатағон қилинган, халқнинг эркинлиги, келажак авлодларнинг тинч ва фаровон ҳаёти йўлида жасорат билан курашган ва жонини фидо қилган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш ишлари натижасида, уларнинг меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш орқали кўплаб одамларнинг номлари тикланди.

Ушбу йўналишдаги ишларни янада самарали ташкил этиш мақсадида тарихчилар ва мутахассислар концепция лойиҳасини ишлаб чиқди. Унда қатағон қурбонларини аниқлашнинг тарихий даврлари, амалга ошириладиган ишларнинг йўналишлари, хотира китобларига киритилган маълумотлар, юқоридаги тартибда кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш механизмлари белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари вакиллари, Давлат хавфсизлик хизмати, Фанлар академияси, “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси масъуллари қатнашган семинарда иштирокчиларга концепциянинг моҳияти ва мазмуни, уни амалга ошириш бўйича ишлар батафсил тушунтирилди.

Ўқув семинарида мустақиллик ва адолат тантанаси йўлида жонини фидо қилган ҳар бир юртдошимиз номини тиклаш бўйича идоравий архивлар олдида турган вазифаларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, репрессия қурбонлари номларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар кўламини кенгайтириш мақсадида маҳаллий илмий ишчи гуруҳлар ва идоравий архивлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ишчан ва конструктив руҳда ўтган ўқув семинари якунида Президентимизнинг «Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Озарбайжон мактаб ўқувчила...

Ушбу фестивалнинг асосий мақсади келажакдаги истеъдодларни аниқлаш, улар қобилиятларини на...

Ўзбекистондан Афғонистонга инсонпарварли...

Бугун Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар вазирликлари, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорл...

“Tashkent Law Spring” II Ҳалқаро ҳуқуқий...

Бугун “Tashkent Law Spring” II халқаро ҳуқуқий форуми иштирокчилари ҳуқуқни ривожлантиришн...

Сўнгги янгиликлар