Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Ватандош: Конституцияга ўзгартиришлар киритиш амалга оширилаётган ислоҳотларни тизимли в ортга қайтмаслигини таъминлаш учун ҳаётий заруриятидир

ТЕҲРОН, 30 март. /«Дунё» АА/. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Туризм департаменти раҳбари, ҳамюртимиз Жасур Ражабов «Дунё» АА учун интервьюсида   Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлардан кўзланган мақсадни эътироф этди.


– Тарихдан маълумки, ҳар бир давлат эволюцион ривожланишининг муайян босқичларида ўзининг асосий тамойиллари ва устувор йўналишларини белгилайди. Айни пайтда дунёда жадал кечаётган воқеалар, хусусан, турли куч марказларининг геосиёсий қарама-қаршилиги, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат, энергия ресурсларининг етишмаслиги, пандемия билан боғлиқ таҳдидлар, шунингдек, илм-фандаги сўнгги ютуқлар, технология ва ахборот коммуникацияларининг ривожланиши биздан мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни белгилашни талаб қилмоқда.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, адолат, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий ҳимоя, қўшни давлатлар билан ташқи сиёсат ва бошқа соҳаларда қатор изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Бу жараёнларни тизимли ва ортга қайтмаслигини таъминлаш учун уларни Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйиш ҳаётий заруратга айланаётир.

Республикамиз оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси матни билан танишиб, унда инсон қадр-қимматига алоҳида эътибор қаратилганига амин бўлдим. Хусусан, лойиҳанинг 20-моддаси қонун ҳужжатларидаги одамлар ва давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигидан келиб чиқадиган барча зиддиятлар ва ноаниқликлар шахс фойдасига талқин этилишининг яққол тасдиғидир.

Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар орасида, назаримда, яна бир жиҳат муҳим: атроф-муҳит мусаффолиги, уни муҳофаза қилишга эътибор. Муқаддимада экология, Оролбўйи экологик тизимини муҳофаза қилиш, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсирларнинг олдини олиш, шаҳарсозлик соҳасида давлат механизмини жорий этиш масаласини кўрсатиш жуда долзарбдир.

Мавзуга оид

Эстониядан муносабат: Конституцияга ўзга...

Татьяна Мюлбайер, кинопродюсер

Москвадаги ватандошимиз: Инсон қадри, ша...

Ўзбекистон Президенти томонидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда кўтарилг...

Ўзбекистонда бошланган конституциявий ис...

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Мисрдаги вакили Муҳаммадали Юсупов Ўзбекистон...

Сўнгги янгиликлар