Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Октабрь/2020   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ватандошларни Россиядан олиб келиш учун «Волжский» станциясида қўшимча поездлар қўйилди


РОСТОВ-ДОН, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Россия ҳудудидан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди. Поездлар Волгоград вилоятидаги “Волжский” станциясидан 23, 25, 26, 28, 29, 31 октябрь кунлари, шунингдек, 1 ва 2 ноябрь кунлари соат 21:57 да йўлга чиқади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Бош консул Рустам Қурғонбоевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга қайтишни истаганлар сони ҳисобга олиниб, махсус поездларни ташкил этишни давом эттириш масаласи ноябрь ойида, шу жумладан Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам  ишлаб чиқилмоқда.

Йўловчилар поезд чипталарини Россия ҳудудида фаолият юритадиган ҳар қандай темир йўл кассаларидан сотиб олишлари мумкин. Чипталарни сотиб олишда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши шарт. Бундан ташқари, «Россия темир йўллари» компаниясининг расмий веб-саҳифасида, шунингдек, «Россия темир йўллари йўловчилар учун» мобил иловасидан фойдаланган ҳолда чипталарни расмийлаштириш мумкин.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълумотига кўра, ҳар бир поезд 20 вагондан иборат бўлиб, 938 йўловчини ташишга мўлжалланган. Поездлар Россия ҳудуди бўйлаб қўшимча тўхташларсиз юради.

Ватандошларни олиб келиш Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида амалдаги халқаро шартномалар доирасида амалга оширилади.

Бош консулхона COVID-19 пандемияси шароитида фуқароларнинг бир жойда оммавий тўпланишига йўл қўймаслик мақсадида қайтиш чиптасини олган ватандошлардан «Волжский» станциясига поезд жўнаб кетадиган куни келишни сўраган.

Мавзуга оид

ЖИДУ ва Венгрия Дипломатик академияси ра...

Мамлакатимизнинг Венадаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон и...

Жанубий Кореядаги ватандошлар билан онла...

Тадбир давомида бу каби онлайн-мулоқотларни мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинд...

Ўзбекистон «Хэнань провинцияси–Марказий ...

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Бахтиёр Саидов Чжэнчжоу шаҳ...

Сўнгги янгиликлар