Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Февраль/2023   Долзарб

Венада Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

ВЕНА,  28 февраль. /«Дунё» АА/. Авcтрия пойтахтида бўлиб ўтган  Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеясининг навбатдаги қишки сессиясидаги иштироки доирасида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Австрия парламенти Федерал кенгаши - юқори палатаси президенти Гюнтер Ковач билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Музокаралар чоғида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкоролик истиқболлари ҳамда парламентлараро алоқаларнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Гюнтер Ковач Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, давлатимизнинг янгиланган, очиқлик ва прагматизм тамойилларига таянган янги ташқи сиёсати Ўзбекистоннинг Европа иттифоқи, шу жумладан, Австрия билан алоқаларини сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиққанини қайд этди.

Австрия парламенти Федерал кенгаши президентининг айтишича, Австрия ҳукумати Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда. «Ўзбекистон ва Австрия  ўртасида гидроэнергетика, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, атроф муҳитини муҳофаза қилиш ва саноатда қайта ишлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик учун кенг имкониятлар мавжуд», деди у.

Томонлар қайд этилган соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Бўлиб ўтган музокаралар давомида, шунингдек, Австрия ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги, шунингдек, халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ, ЕХҲТ доирасида кўп томонлама ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш истиқболларига ҳам эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

Бугун Тошкентда Марказий Осиё халқаро ин...

Бугун “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” хал...

Таниқли ҳинд журналисти: Ўзбекистонга ке...

Ҳиндистоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларидан бири - “The Hindu” газетасида “Ўзбекис...

Тўғонлар ва бошқа гидротехника иншоотлар...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси...

Сўнгги янгиликлар