Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Март/2021   Сиёсат

Венгрия Бош вазири расмий ташриф билан Тошкентга келди


ТОШКEНТ, 29 март. /"Дунё" АА/. Бугун Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистон-Венгрия олий даражадаги музокараларида қатнашиш учун Тошкентга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув эртага, 30 март куни Кўксаройда бўлиб ўтади, - деди давлатимиз раҳбари Администрацияси раҳбари ўринбосари, матбуот котиби Шерзод Асадов бугун ўтказган биринчи брифинги чоғида. - Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралардан кутилаётган асосий натижалардан бири – Ўзбекистон билан Венгрия муносабатлари сифат жиҳатидан янги бўлган стратегик даражага чиқишидир”.

Ташриф якунлари бўйича делегациялар раҳбарлари Стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолаши кутилмоқда. Шунингдек, иқтисодиёт, энергетика, таълим, маданият, минтақалараро ҳамкорлик ва бандликка оид 10 га яқин ҳужжат қабул қилинади.

Мавзуга оид

Клиникаларни лойиҳалаштиришда хорижий та...

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги “NANO Medical Clinic” кўп тармоқли шифохона ф...

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича кў...

Президент аҳолини турар жойлар билан таъминлашни изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлад...

Ўзбекистон Президенти: Рақамли иқтисодиё...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун тармоқ ва ҳудудларда р...

Сўнгги янгиликлар