Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Ноябрь/2022   Иқтисодий дипломатия

Венгрия компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинди

ВЕНА, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 3-4 октябрь кунлари Венгрияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида ўтказилган олий даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Абат Файзуллаев Будапешт шаҳрида Венгриянинг автомобилсозлик саноатида юқори технологик эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи «Raba Automotive Holding Plc.» компанияси бош ижрочи директори Бела Хетсман билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Суҳбат давомида Бела Хетсман Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида кучли автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноатига эгалиги, «UzAuto» компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш Венгрия компанияси учун катта аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлади.

2022 йил 4 октябрь куни «Raba Automotive Holding», «UzAuto» ва Ўзбекистон Республикасининг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ўртасида Меморандум имзоланган бўлиб, унда томонлар автомобиллар учун ғилдирак ўқлари ва шасси бутловчи қисмларини етказиб бериш, уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишлари белгиланган.

Ушбу масалани батафсил муҳокама қилиш ва ҳамкорликнинг кейинги босқичларини белгилаб олиш учун Бела Хетсманнинг 10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этувчи Венгрия делегацияси таркибида Самарқанд шаҳрига ташрифини амалга оширишга келишилди.

Шунингдек, учрашув давомида 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида иштирок этиш ҳамда маҳаллий ҳамкорлар билан тегишли инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш учун икки томонлама учрашувлар ташкил этиш режа қилинди.

125 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган «Raba Automotive Holding Plc.» компанияси жаҳон автомобиль бозори учун қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари учун ғилдирак ўқлари ва бошқа шасси бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компанияларидан бири ҳисобланади. Компания ўз маҳсулотларини Европа Иттифоқи, Шимолий Америка ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Ўзбекистонда Жанубий Корея технологияси ...

Бугун мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Экология ва ...

Хитой компанияси вакиллари билан чарм-п...

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонасида Хитой Миллий тўқимачилик ва кийим кенгаши ҳузурида...

Сўнгги янгиликлар