Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Январь/2023   Ҳамкорлик

Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлигида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

БУДАПЕШТ, 29 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ўтказилган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш доирасида мамлакатимизнинг Венгриядаги элчиси (қароргоҳи – Вена шаҳрида) Абат Файзуллаев Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлигида Шарқий мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон билан ўзаро алоқаларга масъул Давлат котиби ўринбосари Адам Штифтер билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда жорий йилда ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар ва дастурлар ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Венгрия томони 2022 йил октябрь ойида Ўзбекистон Президентининг Венгрияга расмий ташрифи давомидаги музокаралар чоғида эришилган келишувлар натижасида мамлакатимизнинг Будапешт шаҳрида элчихонаси очилаётганини олқишлади. Ушбу дипломатик ваколатхонанинг ташкил этилиши ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштириш ҳамда ҳамкорликда белгиланган тадбирлар ва амалий ҳаракатларни тўлақонли амалга оширишга хизмат қилиши билдирилди. «Икки давлат пойтахтида доимий фаолият юритувчи элчихоналарнинг мавжудлиги ўзаро стратегик ҳамкорлик муносабатларимизга тўла мос келади», деб таъкидлади Адам Штифтер.

Шунингдек, томонлар Венгриянинг «OTP» банки томонидан Ўзбекистоннинг «Ипотека-банки» хусусийлаштирилиши икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро инвестициявий ва савдо алоқаларини жадаллаштиришга имкон яратишини алоҳида қайд этди.

 Учрашувда, шунингдек, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш, Ўзбекистон-Венгрия биринчи ҳудудлараро форумини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Нижний Новгород ҳудудида меҳнат қилаётга...

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги томонидан Нижний Новгород ҳудудидаги “Бурр...

ИТСВ: Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибг...

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) «Noritsuisu Co. Ltd.» компанияс...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқаро ҳамк...

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари Шахло Турдиқулова Жануб...

Сўнгги янгиликлар