Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Долзарб

Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳеч қачон ҳозиргидек фаол бўлмаган

БУДАПЕШТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Венгриянинг етакчи оммавий ахборот воситалари, жумладан, етакчи матбаа ва электрон нашрлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг 3-4 октябрь кунлари Венгрияга амалга оширган расмий ташрифининг бориши ва якунларини батафсил ёритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


Жумладан, Венгрия ҳаёти ва халқаро янгиликларни ёритиб борадиган «Index» янгиликлар сайтида эълон қилинган мақолада «3-4 октябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Венгрияда расмий ташриф билан бўлди. Йигирма йил аввал Венгрияга охирги марта олий даражадаги ташриф амалга оширилган бўлиб, бу ташрифнинг аҳамиятини яққол кўрсатиб турибди», дея таъкидланади.

«Ўзбекистон Венгриянинг Марказий Осиё минтақасидаги энг муҳим савдо ҳамкорларидан бири бўлиб, Венгрия ҳукуматининг «Шарққа очилиш» сиёсатининг бевосита натижаси сифатида муносабатлар жадал ривожлана бошлади», деб ёзади «#moszkvater» портали.

«Hir.tv» янгиликлар телеканалининг веб-сайтида ҳам Ўзбекистон етакчисининг ташрифи кенг ёритилди. «Венгрия ва Ўзбекистон ўртасида барқарор, истиқболли шериклик ва дўстлик муносабатлари мавжуд бўлиб, икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун барча шарт-шароит яратилган», дея таниқли сиёсатчи, Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сияртонинг сўзларидан иқтибос келтиради «Hir.tv» ўзининг онлайн саҳифасида эълон қилинган мақолада.

Давлатимиз раҳбарининг расмий ташрифи ҳақидаги янгиликларни тезкорлик билан ёритиб борган «BAON» порталида эълон қилинган материалда «Венгрия Ўзбекистонга Марказий Осиё минтақасидаги ўта муҳим ҳамкор сифатида қарайди. Ҳамкорлик сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва энергетика нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга эга», дея қайд этилади.

Венгриянинг MTVA жамоат телерадиокомпаниясининг асосий ахборот дастури - «Hirado.hu» томонидан эълон қилинган материалда ташриф давомида Венгрия Президенти ва Бош вазири билан самарали музокаралар ўтказилгани таъкидланди. «Томонлар Венгрия-Ўзбекистон муносабатларини ҳар томонлама стратегик шериклик асосида мустаҳкамлашнинг кейинги йўлларини ҳар томонлама кўриб чиқдилар», деб ёзади «Hirado.hu».

«Metropol» ахборот портали «Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳеч қачон ҳозиргидек фаол ва қизғин бўлмагани, бу борада Венгрия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши алоҳида аҳамиятга эга», дея Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билдирган фикрлардан иқтибос келтиради.

Венгриянинг «Gyorplusz.hu» янгиликлар портали ҳам Ўзбекистон Президентининг расмий ташрифига бағишланган таҳлилий мақолани эълон қилди. Унда «музокаралар натижасида Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, шунингдек, адлия, экология, спорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида режалаштирилган ҳамкорликни ўз ичига олган ўн бешта келишув имзолангани» алоҳида таъкидланган.

Мавзуга оид

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Сиёсий ва хал...

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Сиёсий ва халқ...

Давлат рамзларимиз бизни бир оила сифати...

Минск давлат тилшунослик университети талабаси, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясини...

«Қўйлиқ – Қипчоқ – Янги ҳаёт» метро лини...

Бугунги кунда Тошкент ҳалқа ер усти метро йўли қурилиши лойиҳаси доирасида “Қўйлиқ – Қипчо...

Сўнгги янгиликлар