Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Венгриядан муносабат: Янги Ўзбекистон 2021 йилда Президент сайловини ўтказиш орқали тарақиётнинг муҳим босқичига кўтарилди


БУДАПЕШТ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида Венгриядан халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Будапештдаги Этвош Лоранд университети ҳузуридаги Шарқшунослик институти директори Бенедек Пери «Дунё» АА мухбири билан суҳбатда ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Янги Ўзбекистон 2021 йилда Президент сайловини ўтказиш орқали тарақиётнинг муҳим босқичига кўтарилди. Мамлакат аҳолиси сайловда, шунингдек, давлат раҳбари раҳнамолигида сўнгги беш йилда амалга оширилган ислоҳотлар натижаларига ҳам ўз муносабатини билдирди.

Шаҳар ва қишлоқлар бўйлаб кўзга ташланган «Президент сайлови – келажак танлови» ёзувли улкан баннерлар, бошқа кўплаб панно ва ахборот-тарғибот воситалари сайловнинг аҳамиятини ҳар бир ссайловчига етказишга хизмат қилди, муҳим сиёсий тадбирга фуқаролар эътиборини жалб этди. Сайловчилар мамлакат келажаги учун ўз масъулиятини англаган ҳолда муносиб номзодга овоз берди.

Дам олиш куни бўлишига қарамай, соат 11.00да барча сайлов участкаларида овоз бериш 15 фоизга, айрим жойларда эса 30 фоиздан ошди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сайлов участкалари аъзолари фуқароларнинг конституцион ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг фаоллигини ошириш йўлида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди, бу жараёнда кўплаб ташаббуслар билан чиқди. Айрим жойларда илк бор овоз бераётган ёшларга кичик совғалар тақдим қилинган бўлса, бошқа жойларда ёшлар ватанпарварлик қўшиқларини куйлади, она Ватан ва она тилни мадҳ этувчи шеърлар ўқиди. Сайлов участкасидан овоз бериб чиқаётганларга «Мен овоз бердим, сизчи? сўзлари битилган нишонлар тақиб қўйилганига гувоҳ бўлдим. 

Ижтимоий тармоқларда  кўплаб муаллифлар сайловда иштирок этгани ҳақидаги постларни ўқидим. Шунингдек, «Мен овозимни юртим келажаги учун бердим», «Ўз овозим билан Янги Ўзбекистоннинг янги саҳифасини очишга ҳисса қўшдим» мазмунидаги сайловда фаол иштирок этишга ундовчи постлар жойлаштирилгани ҳам самарали бўлди, деб ҳисоблайман.

Мавзуга оид

Сиёсий партиялар – сайлов жараёнининг му...

«Миллий сайлов қонунчилигимизда сиёсий партияларнинг сайлов жараёнидаги иштироки эркин, м...

Малайзияда Ўзбекистон Президенти сайлови...

Бугун маҳаллий вақт билан соат 08:00 да (Тошкент вақти билан 05:00) мамлакатимизнинг Мала...

Жанубий Кореядаги ёш ватандошлар Ўзбекис...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванж...

Сўнгги янгиликлар