Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Май/2022   ТИВ янгиликлари

Владимир Норов: Халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятга эътибори сусайганига гувоҳ бўлаяпмиз

ТОШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон  ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги нутқида халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятга эътибори сусайганини қайд этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


-Айни пайтда у ерда оғир иқтисодий инқироз юзага келган бўлиб, гуманитар вазият кескинлигича қолмоқда, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар сақланиб турибди, - деди  Ўзбекистон ТИВ раҳбари. - Фикримизча, халқаро ҳамжамият ушбу мамлакатнинг бугунги куни  ва келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ҳамда Афғонистоннинг оғир ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш бўйича кўмак кўрсатилишини давом эттиришга қаратилган аниқ чораларни кўриши керак.

Муқаддас Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистондан Афғонистонга 58 вагондан иборат, 4 минг тоннадан ортиқ озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечаклар юкланган яна бир гуманитар ёрдам поезди жўнатилди.

Жорий йил июль ойи охирида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича олий даражадаги халқаро конференция ушбу масалаларни долзарблаштириш ва ҳар томонлама муҳокама қилиш учун қулай имкониятни яратади. Афғон муаммосини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш мақсадида сизларни ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга таклиф этамиз.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Озарбайжон вакиллари конс...

Кеча Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик мас...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўй...

Кеча Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Афғонис...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Токиода Япония иш...

Кеча ташриф билан Токио шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Вл...

Сўнгги янгиликлар